Қайднома

Қидирув

Беларусь чемпионати якунланди. “Шахтёр” ва Яхшибоев чемпион!

Беларусь чемпионати якунланди. “Шахтёр” ва Яхшибоев чемпион!

  28.11.2020 18:31
  0
  305
Беларусь чемпионати якунланди. “Шахтёр” ва Яхшибоев чемпион!

Ҳозиргина Беларусь чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари нихоясига етказилди. Сўнгги турга қадар очиқ қолган чемпионлик масаласи бугун бир очколик фарқ билан биринчи ва иккинчи ўринларда бораётган етакчи жамоалар иштирокидаги ўйинда хал этилди. Унга кўра таркибида ҳамюртимиз тў сураётган “Шахтёр” жамоаси ўз майдони “Минск”ни қабул қилиб сўнгги дақиқагача рақиб билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб туришди. Аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "кончилар" иккита гол уриб, ғалабани илиб кетишди. 

БАТЭ эса Минскда "Динамо" клуби меҳмони бўлди ва бутун ўйин давомида улар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Аксинча, минскликлар баҳснинг 21-дақиқасида пенальтидан унумли фойдалана олишмади. Шу тариқа бу ўйинда ҳисоб очилмади.

Натижада "Шахтёр" ўз очколарини 59тага етказиб, кетма-кет иккинчи марта Беларусь чемпионлигини қўлга киритди.

Шахтёр – Минск 4:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 18 Жердев, 1:1 – 24 Кендыш, 1:2 – 52 Шрамченко, 2:2 – 72 Архипов, 3:2 – 90 Бегунов, 4:2 – 90 Архипов.
Шахтёр – Чесновский, Бегунов, Антич, Хадаркевич, Сзоке (Сачивко, 90), Баланович, Кендиш, Подстрелов, Яхшибоев (Бодул, 63), Архипов, Сантос (Иванович, 55).
Минск – Пришивалко, Чаговец, Климович, Рыжук, Тен, Шрамченко (Зинович, 87), Жердев (Яроцкий, 81), Васильев, Евдокимов, Сазончик, Горбач (Зинович, 69).
Огоҳлантиришлар: Климович (8), Тен (40), Чаговец (42), Бегунов (70), Рыжук (76), Шрамченко (82), Подстрелов (88).
Четлатиш: Сазончик (85).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz