Қайднома

Қидирув

«Реал» - лимит бўйича етакчи

«Реал» - лимит бўйича етакчи

  30.11.2020 04:44
  0
  315
«Реал» - лимит бўйича етакчи

«Барселона» эса инқироздан энг кўп қийналаётган топ-клуб... Испания футболида барча клубларга маош борасида лимит қўйилган. Меъёрни белгилаш тизими ҳам аниқ:

- Клублар мустақил равишда йиллик даромади ва харажатини ҳисоблаб чиқади.

- Шунга асосан, тахминий маош лимити белгиланади.

- Клублар тахминий маош лимитини Примеро молиячиларига ҳавола қилади. Уларда меъёрни кўпайтириш ёки пасайтириш ҳуқуқи бор.

- Клублар мавсум давомида лимитни ўргартириши мумкин. Дейлик, таркибга янги футболчи қўшилса. Фақат бунда барчасини Примеро тасдиқлаши керак.

***«Реал» - лимит бўйича етакчи. Унда бутун жамоа маоши учун белгиланган меъёр 468,529 млн. еврога тенг.

***«Барселона» иккинчи (382,717 млн. евро) ва «Атлетико» учинчи (252,72 млн. евро) кўрсаткич соҳиби.

***Примеронинг барча жамоа­лари маош учун жами 2,3 млрд. евродан кўпроқ сарфлайди.

***Энг паст маош лимити «Эльче»да: 34,6 млн. евро. Бу ҳаттоки, 14 йиллик танаффусдан кейин элитага чиққан «Кадис» (41 млн. евро)нинг маош тўловидан ҳам паст.

***Чемпионатнинг кучли 3та клуби орасида инқироздан энг кўп қийналаётгани - бу «Барселона». Каталония грандининг маош лимити бир мавсум олдинги кўрсаткичга нисбатан 273,7 млн. еврога пасайди. «Реал»да пасайиш миқдори 172,52 млн., «Атлетико»да эса 95,78 млн. еврога тенг.

***Примеронинг 20та клубидан 11тасида бир мавсумга тўғри келадиган харажат миқдори 100 млн. евродан паст.

***Сегундада энг йирик лимит «Эспаньол»ники (45,342 млн. евро). Аввалги мавсум Ла Лигада ўйнаган клубнинг лимити деярли 23,4 млн. еврога пасайди.

***Сегундада энг паст маошни «Малага» беради: 3,671 млн. евро. Зеро, бу клуб айни пайт жиддий инқироз ҳолатида. Бинобарин, жамоа хўжайини пул ажратмаяпти, ҳисоб, бунинг ортидан етакчи футболчилар кетиб қолишяпти.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz