Қайднома

Қидирув

Фарғонадаги можаро Россия нашрларида чоп этилди

Фарғонадаги можаро Россия нашрларида чоп этилди

  01.12.2020 20:30
  0
  511
Фарғонадаги можаро Россия нашрларида чоп этилди

Фарғонадаги “Нефтчи” – “Турон” учрашувидан кейин юзага келган тартибсизлик ҳақида афсуски ҳориж ОАВлари ҳам бонг уришни бошлашди.  Жумладан, Россиянинг футболга ихтисослашган нуфузли Чемпионат нашри ўз саҳифаларида мазкур учрашув ҳақида хабар жойлаштирди.

1-декабр куни бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон Про-лигасининг "Нефтчи" (Фарғона) - "Турон" (Яйпан) сўнгги тур учрашуви оммавий муштлашув билан якунланди. Ушбу учрашувда жамоалар Суперлига йўлланмаси учун баҳс олиб боришди. Учрашувнинг 81-дақиқасида гол урган меҳмонлар 1: 0 ҳисобида ғалаба қозонишди - ва ушбу ғалаба туфайли улар турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллашди. Ушбу ўйиндан олдин турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган фарғоналиклар иккинчи ўринга тушиб қолишди.

Мағлубиятдан сўнг "Нефтчи" футболчилари ҳакамга ҳужум қилишди. Видеода мезбонлар жамоасининг ўйинчиларидан бири қандай қилиб сакраб ҳакамни тепгани кўрсатилган. Бундан ташқари мезбонларнинг мухлислари ҳам майдонга тушиб ва жанжалга қўшилишди.

"Нефтчи" футболчиларининг норозилиги сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳодиса ҳақида расмий маълумот йўқ. Тартибсизлик ҳақидаги видеолар фақатгина ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Маълумот учун, Суперлиганинг якунига етаётган мавсумда "Пахтакор" ортда қолган 25 учрашувда 62 очко тўплаб, Ўзбекистон чемпиони бўлди. Иккинчи ўринни "Насаф" эгаллади (52 очко). Турнир аутсайдерлари “Бухоро” (14) ва “Андижон” (16) Суперлигани тарк этиш ҳавфи остида турибди, -  дейилади нашр хабарида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz