Қайднома

Қидирув

Элдорни эндиликда Москвадаги таксичилар ҳам кузатмоқда...

Элдорни эндиликда Москвадаги таксичилар ҳам кузатмоқда...

  02.12.2020 20:54
  0
  413
Элдорни эндиликда Москвадаги таксичилар ҳам кузатмоқда...

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов аста-секинлик билан Италия футболига мослашиб бормоқда. У сўнгги тўрт кун ичида икки бор «Женоа»нинг асосий таркибида майдонга тушди ва бу ўз нафини берди. Элдор 26 ноябрь, пайшанба кун «Сампдория»га қарши ўйинда голли узатмани амалга оширган бўлса, 30 ноябрь, душанба куни «Парма» билан баҳсда Италиядаги аниқроғи, А Сериядаги илк голини урди.

Шомуродовнинг голли узатмаси аввалига «Сампдория» ҳимоясини, кейин эса Twitter ва YouTube тармоқларини парчалаб ташлади. Ўзбекистонлик футболчининг Италия чемпионатига ўтиши Алексей Миранчукнинг «Аталанта»га ўтиши билан бир вақтга тўғри келди. «Локомотив» собиқ ярим ҳимоячисининг кетиши узоқ вақт давомида кутилганди, ўз навбатида Алексей ҳам бергамоликлар сафидаги ўйинлари билан эътиборни ўзига жалб эта олди.

Бундан ташқари «Атланта» Чемпионлар Лигасида ўйнайди, «Женоа» эса мамлакатнинг ўртамиёна жамоаларидан бири ҳисобланади. «Аталанта» – ҳужумкор футболга урғу берадиган мураббийнинг жамоаси, «Женоа» эса аутсайдер ва жамоада деярли муқим асосий таркиб йўқ. Миранчук янги клуби сафида тўпга илк тегиниши билан гол урди. Шомуродовга эса вақт керак бўлди.

Ва ўша узоқ кутилган вақт келди: «Женоа» Италия Кубоги доирасида «Сампдория» билан баҳс юритди. «Маёқчилар дербиси» (маҳаллий маёқ шарафига шундай номланган) номи билан машҳур бўлган Генуя дербиси ушбу шаҳар учун муҳим воқеа ҳисобланади. Бироқ кейинроқ маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Москвада ҳам «маёқчилар дербиси»ни Генуядагидан кам одам кузатмаган. Учрашувнинг энг асосий воқеалари ва Шомуродовнинг Жанлука Скамаккага узатган голли узатмаси видеоси том маънода YouTube трендига айланди.

«Мен ҳам Элдорнинг нурларидан исиниб олдим. Мени такси ҳайдовчиси таниди, — дейди ҳужумчининг ҳамюрти. Суҳбатдан англадимки, у (таксичи) футболга унчалик ҳам қизиқмас экан, лекин ватандошимнинг узатмасини кўрибди. Тушаётганимда такси ҳайдовчиси мендан Шомуродовга салом айтишимни илтимос қилди. Бу шунчалик таъсирли илтимос эдики, уни хафа қилгим келмади».

Фақатгина ушбу паснинг ўйин контекстидан юлиб олинмаслиги учун қайд этиш лозим, айнан Шомуродовнинг узатмаси жамоани ўйинга қайтарди. «Женоа» 0:1 ҳисобида ортда бора туриб, учрашув якунига бориб уни 3:1 кўринишига олиб келди. Шу тариқа жамоа ўзининг азалий рақибини мағлуб этди ва Кубок баҳсларининг тўртинчи босқичига йўл олди. У ерда эса жамоа «Ювентус»га қарши кураш олиб боради.

Шомуродовнинг Италиядаги биринчи голи душанба оқшомига тўғри келди. А Серия 9-турининг сўнгги учрашувида аутсайдерлар «Женоа» ва «Парма» ўзаро куч синашди. Шомуродов иккинчи бўлимда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва ҳисобдаги фарқни 0:2 дан 1:2 га қисқартирди. Учрашувда бошқа гол бўлмади. «Парма» қимматли уч очко билан уйга қайтиб, хавфли зонани тарк этган бўлса, «Женоа» ботқоққа шўнғишда давом этмоқда. Жамоа икки ой ичида бор-йўғи битта ғалабага эришди. Олдинда эса улуғвор клубни аллақачон одат тусига айланиб улгурган А Серияда қолиш учун кураш кутиб турибди.

Шомуродовнинг голи – алоҳида воқеа. Бироқ клуб учун эмас, балки ҳужумчининг ўзи ва аксарияти Италиядан узоқроқда яшайдиган кўп сонли мухлислари учун. Шомуродов Ўзбекистон ва ушбу мамлакат фуқаролари учун катта Европа футболи эшикларини очиб берди.

Унинг янги клуби даҳшатли, аммо даромадли менежмент мадҳияси эга. «Женоа» — қайсидир маънода биржани ҳам эслатиб юборади. Сўнгги ўн йилликда «Женоа» футболчиларни сотиш орқали яхшигина фойда кўрган ва ҳатто энг яхши трансфер балансига эга бўлган клубларнинг топ-5 лигидан жой олган.

Жамоа ўйини ва ютуқлари ҳақида гап кетганда, сўнгги йилларда зулмат ҳукм сурмоқда. Охирги икки мавсумда клуб фақат мўъжиза сабабгина қуйи лигага тушиб кетмади. Биринчидан, ҳар иккала сафар ҳам улардан-да ёмонроқ жамоалар топилди, иккинчидан, иккала сафар ҳам жамоа сўнгги турда кимгадир ёрдам бергиси келаётган ғайратсиз ва юмшоқ рақибларга дуч келди. Сўнгги турдаги қутқарувлар, бир мавсумнинг ўзида уч бор мураббийнинг истеъфога чиқарилиши, 38 ўйинда 40 нафар ўйинчининг иштирок этишига қарамай, ҳатто қандайдир тажрибаларга ҳам қўл урилди. Шу тариқа 2019 йили «Женоа» раҳбарияти жамоани машғулот ўтказиш учун Тиаго Моттага берди. Бироқ бу қарор якунда ўзини умуман оқламади.

Юқоридагилардан эса Шомуродов фойдаланиб қолиши мумкин. Чунки генуяликларнинг «жаҳаннам»ида қаҳрамонлар учун ҳар доим жой топилган ва улар тезда янги чўққиларни забт этган. Шомуродов ва Скамакка ҳам ҳозирда ушбу номга даъво қилмоқда. Ўзбекистонлик форвард жамоа ва чемпионатга тез мослашмоқда. У аллақачон ҳеч ким унга тайёр пас ошириб бера(ол)маслигини англаб етди ва ўзи учун ўзи вазият яратишни бошлаб юборди.

Мураббийнинг топшириғига биноанми ёки ўз ташаббуси орқалими Элдор майдонда ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғловчи вазифасини бажармоқда. У астойдил ишламоқда, тезкор қарорлар қабул қилмоқда ва курашдан қочмаяпти. Сўнгги икки учрашувда у гол+пас тизими бўйича 2 (1 тадан гол ва голли узатма) очко тўплади. Рақобатчилари ичида эса Горан Пандев ва Маттиа Дестро бор. Пандевнинг ҳаракатлари ва ёшига назар ташланар экан, дам олиши керакдек таассурот уйғотмоқда. Дестро эса худди ўлимга ҳукм этилган маҳбус кўринишида майдонга чиқди. Агар «Женоа» икки ҳужумчи билан ўйнашда давом этса, унда Шомуродов ўзининг истеъдодини тўлақонли намойиш этиши учун яна кўп имкониятларга эга бўлади.

Гарчи тахмин қилиш мушкул бўлса-да, умид қиламизки, Элдор ушбу имкониятлардан фойдаланади. Бундай дейилишига сабаб, жамоа бош мураббийи Роландо Мараннинг курсиси аллақачон қимирлай бошлаган. Шундай экан, янги мураббий билан биргаликда янги схеманинг келиш эҳтимоли ҳам анча юқори.

Муаллиф Алексей Дурново, ўзбек тилига Билол ЭРКИН ўгирди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz