Қайднома

Қидирув

"Андижон" клуби бош директори: "Биз гап билан эмас, балким амалда бажарадиган инсонмиз"

"Андижон" клуби бош директори: "Биз гап билан эмас, балким амалда бажарадиган инсонмиз"

  04.12.2020 21:20
  0
  271

Биз жамоани йил бошидан қабул қилмадик, эски тизимни тўғрилаш учун оз бўлса ҳам вақт кетади. Биз эътиборимизни гап сўзларга қаратмоқчи эмасмиз, бизга бунинг қизиғи ҳам йўқ. Бир четдан туриб гапиришни ҳамма билади, бундайлар олдин ҳам бўлган. Ҳаттоки барча бир-бирига душман бўлиб қолган "гапчилар" сабабли. Жамоада ҳаммаси жойида, ҳеч қандай муаммо йўқ. Фақатгина ўзимиз майдонга тушиб футбол ўйнашимиз қолди холос.

 Мен аввал ҳам айтганман, кўп вақт кетса ҳам биз кутган жамоани ярата оламиз! Тўғриси четдан гапиришни ҳамма билади, баъзи гаплар бир-бирига ҳам тўғри келмайди, аммо бизни барчани ёнида юзимиз ёруғ. Деярли 99% мухлислар биздан хурсанд, сабаби улар бизга ишонишади.

Тўғрисини айтсам, кўп футболчилар бизнинг жамоада ўйнашни истамоқда, ўзлари таклиф билан чиқишмоқда. Жамоамиз ёмон бўлса футболчилар нега бизнинг жамоада ўйнашни исташмоқда? Чунки, жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ. Кўп жамоалар ойлаб ойлик маошларини олиша олмаяпти, бизда бундай муаммо йўқ. Қандайдир саволлар бўлса улар учун эшигимиз дойим очиқ.

Такрор айтаман. Баъзиларнинг гаплари халқимизнинг фикрини ўзгартира олмайди. Бизга ишонган мухлислар қўллаб қувватлашда давом этади. Баъзилар Про Лигага равона бўлишимизни кутишаётгани ҳам сир эмас.

Биз охиригача курашамиз. Биз гап билан эмас, балким амалда бажарадиган инсонмиз!


Манба: fcandijan


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz