Қайднома

Қидирув

Европа ЧЛ ва Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчилари аниқланди...

Европа ЧЛ ва Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчилари аниқланди...

  05.12.2020 09:19
  0
  235
Европа ЧЛ ва Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчилари аниқланди...

«Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру Европа Чемпионлар Лигасининг 5-тур якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Франциялик 34 ёшли ҳужумчи «Севилья»га қарши учрашувда (4:0) покер қайд этди. Шунингдек, ушбу ном учун қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди:

Ирфон Каҳвежи («Истанбул Башакшеҳир») — «Лейпциг»га қарши учрашувда (3:4) 3 та гол; Мерим Бериша («Зальцбург») — «Локомотив»га қарши баҳсда (3:1) иккита гол; Ромелу Лукаку («Интер») — «Боруссия М»га қарши беллашувда (3:2) 2 та гол.

УЕФА матбуот хизмати Европа Лигаси 5-тури якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.

Фото: Twitter/@EuropaLeague

Унга кўра, «Лилль» ҳужумчиси Бурак Йилмаз энг кўп овоз тўплаган ҳолда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Туркиялик футболчи «Спарта»га қарши кечган ўйинда (2:1) жамоасининг иккита голига муаллиф бўлганди.

Шунингдек, ушбу соврин учун қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди:

1.Йенс Ҳеуге («Милан») — «Селтик»га қарши учрашувда (4:2) биттадан гол ва голли узатма, 78% узатмалар аниқлиги;
2. Магнус Эйкрем («Молде») — «Дандолк»га қарши баҳсда (3:1) биттадан гол ва голли узатма, 84% узатмалар аниқлиги;
3. Вендерсон Галено («Брага») — АЕК клубига қарши беллашувда (4:2) битта гол.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz