Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Олдинги хасисликка жавобми?

Ана, холос! Олдинги хасисликка жавобми?

  09.12.2020 05:55
  0
  400
Ана, холос! Олдинги хасисликка жавобми?

Криштиану Роналду вақтида хасислик қилибми, ўз футболкасини «Ференцварош» ўйинчисига беришдан бош тортган экан. Бунга жавобан Венгрия клубининг бошқа вакили португалиялик юлдуздан голни нишонлаш услубини «олиб қўйди».

«Ювентус» ЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида Сергей Ребров бошқарувидаги «Ференцварош»ни батамом тор-мор қилди - 4:1. Ўша учрашув олдидан Венгрия жамоаси ҳимоячиси Марсель Хайстер вақтида Криштиану Роналду у билан футболка алмаштиришни хоҳламагани ҳақида гапирди: «Менимча, Роналду ўшанда бироз асабий эди ва ўзини яхши тутмади. Ҳар ҳолда, футболка алмаштиришни сўраганимда, шунчаки, бир қарадию, ортига ўгирилиб кетди. Эҳтимолки, бунга ўйинда дарвозамизга гол уролмагани сабаб бўлгандир... Балки мени алдаб ўтишга уринганида, тўпни олиб қўйганим ёқмагандир... Лекин бирга тушган суратимиз бор, уни Кришнинг «Инстаграм»даги саҳифасига ҳам ташлаб қўйганман. Умуман, Роналдуга қарши ўйин ва унинг воқеалари - ҳаётимдаги энг гўзал тажриба!»

Хуллас, ўз майдонида 1:4 ҳисобида ютқазган «Ференцварош» 4-турдан ўрин олган жавоб баҳсида биринчи голни урди - Мюрто Узуни ўзини кўрсатди. Биласизми, у туринликлар дарвозасини ишғол этгач, нима қилди? Голни айнан Роналду услубида нишонлади! «Юве» эса танаффусга қадар мувозанатни тиклади. Гол муаллифи - Роналду.  Туринликлар кейинчалик ғалаба голини ҳам нишонлашди - учрашувнинг сўнгги лаҳзаларида Альваро Мората 3 очкони ўз жамоаси томон «юмалатди».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz