Қайднома

Қидирув

Евротур: Яшил майдон – мўъжизага кон

Евротур: Яшил майдон – мўъжизага кон

  11.12.2020 07:07
  0
  399
Евротур: Яшил майдон – мўъжизага кон

Навбатдаги «уик-энд» оқшомларида топ-чемпионатлар бешлиги вакиллари футбол мухлисларига бир қатор қизиқарли ва сермазмун беллашувларни тақдим этишди. Уларда кутилган ва мантиққа зид натижалар қайд этилди. Албатта, майдон текис, тўп думалоқ, омадсизликдан ҳеч ким кафолатланган эмас.

Англия. Квартет ён бермоқчи эмас

11-тур ҳозирда етакчи тўртликда бораётган жамоалар учун омадли ўтди - улар навбатдаги ғалабаларини расмийлаштирдилар. Жумладан, Шимолий Лондон дербисида «Арсенал»ни қабул қилган «Тоттенхэм» Сон Хюн Миннинг олис масофадан йўллаган кучли зарбаси эвазига ҳисобни очди. Артета шогирдлари эса голга жавоб қайтаришга уринган бўлишсада, буни уддалай олмадилар. Боз устига, бўлимнинг қўшимча вақтида ўз дарвозаларидан иккинчи тўпни ўтказиб юборишди. Бу сафар «шпорлар»нинг кореялик ҳужумчиси англиялик касбдошини самарали узатма билан таъминлади - 2:0. Эътиборлиси, бу Гари Кейннинг 250-голи эди. Бундан ташқари, тўпурар 11та гол билан Шимолий Лондон дербиси тарихида пешқадамга айланди. Танаффусдан кейин ҳам «Арсенал» Уго Льорис дарвозасини ишғол этолмади ва 15-ўринга тушиб кетди. Шу тариқа «тўпчилар» 11 учрашувда 13 очкога эга бўлиб, охирги 39 йил ичидаги энг паст натижани қайд этишди.

«Тоттенхэм» билан тенгма-тенг бораётган «Ливерпуль» ўз майдонида «Вулверхэмптон» устидан йирик ҳисобда (4:0) зафар қучди. Муҳаммад Салоҳнинг голи биринчи бўлимда устунликни таъминлаган бўлса, танаффусдан кейин меҳмонлар яна 3 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

Манчестерга йўл олган «Фулхэм» «Этиҳад»да «Манчестер Сити»га муносиб қаршилик кўрсатолмади. Раҳим Стерлингнинг тезкор (5) голи ва Кевин де Брюйненинг «нуқта»дан йўллаган аниқ зарбаси биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал қилди. Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган мезбонлар қолган дақиқаларни тежамкорлик билан тўп сурган ҳолда ўтказишди.

«МЮ» эса Лондонга ташриф буюриб, «Вест Хэм» билан куч синашди. Гвардиола жамоасидан фарқли равишда, Сульшер шогирд­лари навбатдаги ғалабани катта қийинчилик билан қўлга киритдилар. Деярли тенг курашлар остида кечган баҳснинг дастлабки бўлими майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди - танаффусга чиқиш арафасида Соучек «бол-ғачилар»ни олдинга олиб чиқди. Ғалабадан бошқа натижага рози бўлмайдиган меҳмонлар эса негадир ўта суст ўйин кўрсатишди.

Бироқ танаффусдан кейин баҳс­га қўшилган Бруну Фернандеш ва Маркус Рэшфорднинг фаолликлари майдондаги вазиятни буткул ўзгартириб юборди. Натижада, аввалига Поль Погба мувозанатни тиклади, кейин Гринвуд ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. 10 дақиқадан кейин Рэшфорд ҳисобдаги фарқни оширди. Шундан кейин Сульшер бироз эркин нафас олган бўлса, ажабмас.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ. 11-ТУР

БРАЙТОН - САУТГЕМПТОН - 1:2 (1:1)

Брайтон. 2000 томошабин.

Голлар: Грос (26) -

Вестергор (45), Ингс (81).

Саутгемптон: Маккарти, Вестергор, Уокер-Питерс, Беднарек, Бертран, Уорд-Проуз, Армстронг, Ромеу, Женепо (Ингз, 46), Уолкотт (Редмонд, 69), Адамс.

 

Испания. Дебютантдан аламли мағлубият

Шанба оқшомида Севильяга сафар уюштирган «Реал» муҳим ғалабага эришди. Аниқроғи, мезбонлар дарвозабони томонидан амалга оширилган автогол меҳмонларга қимматли 3 очкони совға қилди. Хайриятки, «Қироллик клуби» ҳимояси бу ўйинда ишончли ҳаракатланди, Куртуа ҳам «фокус»ларга йўл қўймади. Натижада, чемпион етакчи квартетдаги ўрнини сақлаб қолди.

«Атлетико» Мадридда «Валья­долид» дарвозасига 2та жавобсиз гол урди. Лекин ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Хавфли ҳудудда бораётган меҳмонлар майдон эгаларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Аммо иккинчи бўлимда дарвоза дахлсизлигини таъминлай олишмади.

Аввалги турда «Осасуна»ни йирик ҳисобда маҳв этган «Барселона» ўз ўйинини топиб олгандек кўринганди. Бироқ бу гал Куман шогирдлари «Кадис» майдонидан аламли (1:2) мағлубият билан қайтишди. Очиғи, меҳмонлар деярли барча жабҳаларда дебютантга нисбатан сусткашлик билан тўп суришди.

Турга турнир етакчиси сифатида етиб келган «Реал Сосьедад» «Алавес» майдонида нурсиз (0:0) дурангга имзо чекишга мажбур бўлди. Учинчи поғона соҳиби «Вильярреал» эса ўз майдонида иккинчи дебютант - «Эльче» дарвозасига йўл тополмади. Натижада, «Атлетико» яққол пеш­қадамга айланди.

ИСПАНИЯ ПРЕМЕРОСИ.

12-ТУР

ЭЙБАР - ВАЛЕНСИЯ - 0:0

Валенсия: Доменек, Тони Лато (Тьерри Коррейя, 84), Мангаля, Габриэл Паулиста, Васс, Рачич, Солер, Муса (Жейсон, 70), Гедеш, Вальехо (Гамейро, 70), Макси Гомес.

Германия. Етакчиларда навбатдаги йўқотишлар

Турнинг марказий беллашуви ҳисобланган «РБ Лейпциг» - «Бавария» баҳси ўта қизиқарли, хавф­ли вазиятлар ва голларга бой тарзда ўтди. Меҳмонлар ўзига хос ўйин эвазига ҳисобни очган бўлсалар, майдон эгалари жавоб қайтаришни чўзиб ўтиришмади. Қарама-қарши ҳужумлар эвазига жамоалар 2:2 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлим бошида «Бавария» ўз дарвозасидан учинчи тўпни олиб чиқишга мажбур бўлди. Лекин 75-дақиқада Томас Мюллер учрашувдаги иккинчи голини ургач, ҳисоб яна тенглашди. 3:3 ҳисоби ўйин охирига қадар ўзгармади. Аввалги турда «Кёльн»ни «қора» гуруҳдан олиб чиққан «Боруссия» Дортмунд «Айнтрахт» майдонида битимга (1:1) имзо чекиб, совриндорлар сафига кўтарилиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Леверкузеннинг «Байер»и эса ҳанузгача ғалабага эришолмаган «Шальке» устидан ортиқча қийинчиликсиз зафар қучди (3:0) ва «РБ Лейп­циг» билан ўрин алмашди.

ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ. 10-ТУР

ХОФФЕНХАЙМ -

АУГСБУРГ - 3:1 (1:1)

Голлар: Гриллич (17, 46), Ила Бебу (50) - Калижури (31).

 

Италия. Дербидаги қийин ғалаба

Турин дербиси мақомидаги «Ювентус» - «Торино» беллашувида кўпчилик чемпионнинг ғалабасини тахмин қилганди. Бироқ ўйин тахминларга зид тарзда кечди. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар фаолроқ ўйнаган бўлсаларда, мухлислар голни чемпиондан кутишганди. Бироқ «аутсайдер» мақомидан фориғ бўлишга уринаётган «Торино» фаолликни 9-дақиқада гол билан тасдиқлади. Майдон эгалари ўйинида эса ижобий ўзгаришлар кузатилмади. Ваҳоланки, шу пайтгача омадсизликларнинг асосий сабабчиси сифатида эътироф этилаётган Роналду энди майдонда эди. Лекин Н`Кулу томонидан 9-дақиқада амалга оширилган гол 78-дақиқагача «Торино» устунлигини таъминлаб турди. Мезбонлар Маккеннининг голи билан мувозанатни тиклашди, асосий вақтнинг охирида эса орзиқиб кутилган ғалаба келтирувчи голни уришди - 2:1.

Иккинчи ўринга кўтарилиб олган «Интер» ўз майдонида «Болонья»ни ишончли тарзда маҳв этди. Ромелу Лукаку 16-дақиқада ҳисобни очган бўлса, жиддий танқидлар остида қолган Ашраф Ҳакими «дубл»га эришди. Меҳмонлар эса фақат битта гол билан жавоб қайтаришди.

Ўз майдонида «Рома» дарвозасига 4та гол урган «Наполи» бу турда сўнгги ўринда бораётган «Кротоне»ни ҳам айнан шундай ҳисобда таслим этди ва 3-ўринга кўтарилди.

«Сампдория» - «Милан» беллашувида мусобақа пешқадами зафарли юришини давом эттирди. Тўғри, ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсата оладиган Генуя клуби бу ўйинни ҳам фаоллик билан ўтказди. Аммо мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган «россонерлар» ҳар бўлимда биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. Майдон эгалари эса Экдалнинг ягона голи билан жавоб қайтаришди.

 

Франция. Сенсациялардан холи тур

Лига 1нинг 13-турида фақат «Нант» - «Страсбур» учрашуви кутилмаган (0:4) натижа билан ниҳоясига етди. Яъни, жадвалда рақибидан қуйироқ ўринда турган жамоа йирик ҳисобда зафар қучди ва аутсайдерлар сафини тарк этди. Қолган барча беллашувлар мавсумни нисбатан омадлироқ ўтказаётган жамоалар фойдасига ҳал бўлди. «Дижон» - «Сент-Этьен» ва «Реймс» - «Ницца» қарама-қаршилигида кучлар тенг келди - 0:0. Қисқаси, сафар учрашувларида «Марсель» «Ним»дан, «Ланс» «Ренн»дан 2:0 ҳисобларида, «ПСЖ» «Монпелье»дан ва «Лион» «Мец» устидан 3:1 ҳисобларида, уй учрашувларида эса «Лилль» «Монако»дан 2:1, «Бордо» «Брест»дан 1:0, «Анже» «Лорьян»дан 2:0 ҳисобларида устун келишди. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги жойлашуви эса одатий кўринишга 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz