Қайднома

Қидирув

Санжар Турсунов: "Менимча бу йилги натижамиз - қониқарли..."

Санжар Турсунов: "Менимча бу йилги натижамиз - қониқарли..."

  19.12.2020 04:44
  0
  400
Санжар Турсунов:

26-тур учрашувлари билан жорий йилги Суперлига баҳсларига якун ясалди. Мусобақа ғолиблиги кутилганидек, «Пахтакор»га насиб этди. Кумуш медалга Қаршининг «Насаф» жамоаси эга чиққан бўлса, АГМК ўз тарихида илк марта мамлакат чемпионати бронза медалини қўлга киритди. Биз Олмалиқ клуби ютуғига салмоқли ҳисса қўшган етакчи футболчилардан бири - Санжар Турсунов мавсум якунлари хусусида интервью олдик.

- Мана, Суперлига мавсуми якунланди. Бу йил сизда қандай таассурот қолдирди?

- Таассуротлар ижобий. Тўғри, пандемия туфайли барча жамоалар қатори биз ҳам қийналдик. Шунга қарамай, олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Демак, мавсум биз учун яхши ўтди, десак бўлади.

- АГМК сўнгги 2та тур ўйинида икки хил мақсад учун курашган жамоаларга қарши майдонга тушди. Айтиш жоиз, бу учрашувлар сизлар учун осон кечгани йўқ. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Дастлаб «Навбаҳор»га қарши сафарда кечган ўйинга тўхталсам, Наманганда чиндан ҳам, анча тер тўкдик. Биламизки, «Навбаҳор» кучли таркибга эга ва ўз уйида ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатади. Ўйлашимча, учрашувда гол урилмаган бўлсада, мухлислар қизиқарли футбол гувоҳига айланишди. Сўнгги турда эса «Бухоро»га қарши майдонга тушдик, рақибимиз кутилганидек, Суперлигада қолиш вазифасини ижобий ҳал этиш мақсадида етарлича муаммо туғдирди. Дейлик, бухороликларнинг биринчи бўлиб гол уришгани ҳам АГМКни бироз қийин аҳволга солиб қўйди. Муҳими, биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштирдик ва бу жамоамизга кучли туртки берди. Шу тариқа танаффусдан кейин ўз ўйинимизни намойиш этиб, яна 2та гол уриб, ғалабани тантана қилдик.

- «Навбаҳор» ўз майдонида ўтадиган кубок финалигача етиб бормоқчи. «Лочинлар»нинг айни пайт нималарга қодир эканликларига гувоҳ бўлган футболчи сифатида уларнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- «Навбаҳор» учун қийин бўлиши тайин. Лекин иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Биласиз, футболда сенсациялар ҳам учраб туради. Шундай экан, наманганликларда имконият бор, албатта.

- АГМКда мавсумни 2-ўринда якунлаш имконияти ҳам бор эди. Сизнингча, жамоанинг иккинчи даврадаги омадсизликлари нима билан боғлиқ?

- Очиғи, жамоамиз иккинчи даврада ҳам у қадар ёмон ўйин намойиш этгани йўқ, менимча. 4та мағлубият «Пахтакор», «Локомотив», «Насаф» ҳамда «Қўқон-1912» каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда қайд этилди. Тўғри, 2-ўринни қўлга киритишимиз мумкин эди. Аммо 3-поғона ҳам ёмон эмас. Мавсум аввалида раҳбарият томонидан жамоа олдига айнан кучли учликка кириш вазифаси қўйилганди. Демак, вазифани уддаладик.

- Шахсан ўзингиз мавсум аввалида жамоа билан бирга қандай натижаларга эришишни мақсад қилгандингиз?

- Ҳар бир футболчи каби ҳамиша ўз олдимга юқори марраларни қўяман. Тўғриси, мавсум аввалида клуб кучли учликдан жой эгаллашини хоҳлагандим. Кўриб турганингиздек, ўзимнинг ҳам, раҳбариятнинг ҳам нияти амалга ошди.

Х.ЮСУПОВ суҳбатлашди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz