Қайднома

Қидирув

Уго Льорис ва Жек Уилшир МЛСга ўтиши мумкин

Уго Льорис ва Жек Уилшир МЛСга ўтиши мумкин

  01.01.2021 09:43
  0
  211
Уго Льорис ва Жек Уилшир МЛСга ўтиши мумкин

“Фаолиятимни «Тоттенхэм»да тугатаман деб ўйламайман. Шартнома бўйича клуб билан яна уч йиллик келишув мавжуд. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага фойда келтириш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

Мен ҳеч қачон "Тоттенхэм"дан кетиш ҳақида ўйламаганман, чунки бу клубда бахтлиман. Катта бир лойиҳанинг бир қисмиман, биз ҳали ҳам ривожланиб бораётганимизни ҳис қиламан. Регрессияни ҳис қилишим билан, дарҳол кетиш ҳақида ўйлайман.

Америка? Балки МЛСда ўзимни синаб кўрарман. Ҳар доим янги нарсани синаб кўришга интилиш лозим”.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Жек Уилшир ҳам МЛС клубларидан бирида фаолиятини давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда The Times.

Олдинроқ футболчи Англиядан ташқарида ўйнаш истагини билдирганди.

Уилшир ҳозирда эркин агент ҳисобланади. 28 ёшли ярим ҳимоячининг сўнгги клуби "Вест Хэм" бўлди, у жамоани октабрь ойида тарк этган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz