Қайднома

Қидирув

Лукаку – Евроголеадор!

Лукаку – Евроголеадор!

  01.01.2021 10:20
  0
  227
Лукаку – Евроголеадор!

Бельгия миллий жамоаси ва «Интер» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку 2020 йили УЕФА тасарруфидаги турнирларда энг кўп гол урган футболчи бўлди. У йил давомида ЕЛ-2019|2020нинг баҳорги босқичи ва ЧЛ-2020|2021нинг кузги қисмида жами 11та гол муаллифига айланди. Лукаку шунингдек, Бельгия терма жамоасининг Европа Миллатлар лигасидан ўрин олган ўйинларида рақиблар дарвозасини 5 марта нишонга олди. Хуллас, якуний натижаси - 16та гол. Евроголеадорлар рўйхатининг 2-қаторига Норвегия термаси ва «Боруссия» Д. клубининг ёш ҳужумчиси Эрлинг Холанд жойлашди - 14та гол. «Арсенал» клуби ва Англия миллий жамоаси аъзоси Эдвард Нкетиа ҳисобида 11та гол бор - 3-яхши кўрсаткич.

2020 йили УЕФА таснифидаги турнирларда

энг кўп гол урган футболчилар

1. Ромелу Лукаку («Интер»|Бельгия термаси) — 16та гол

2. Эрлинг Холанд («Боруссия» Д.|Норвегия термаси) — 14та гол

3. Эдвард Нкетиа («Арсенал»|Англия термаси) — 11та гол

4. Одсон Эдуар («Селтик»|Франция термаси) — 10та гол

    Амин Гуири («Лион»|«Ницца»|Франция термаси) — 10та гол

     Диогу Жота («Вулверхэмптон»|«Ливерпуль»|Португалия термаси) — 10та гол

    Роберт Левандовски («Бавария»|Польша термаси) — 10та гол

    Тесса Вуллаэрт («Андерлехт»|Бельгия термаси) — 10та гол


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz