Қайднома

Қидирув

Мушак отиб жароҳат олди

Мушак отиб жароҳат олди

  02.01.2021 15:20
  0
  208
Мушак отиб жароҳат олди

«Галатасарой» футболчиси Омар Элабделлауи Янги йил байрамини нишонлаш пайтида мушак отиб жароҳат олди ва касалхонага ётқизилди. hurriyet.com.tr сайтининг хабар беришича, футболчи қўли ва юзидан жароҳат олган.

«Галатасарой» вице-президенти Абдурраҳим Албайроқ, жамоа бош мураббийи  Фотих Терим ва футболчи Арда Турон  Омарни кўриш учун шифохонага боришган. Футболчининг ҳаёти учун хавф йўқ. Лекин кўзи жиддий шикастланган.

29 ёшли ҳимоячи Омар Элабделлауи Ослода туғилган ва Норвегия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. «Галатасарой» уни бир йил муқаддам «Олимпиакос»дан сотиб олганди. Омар фаолияти давомида «Манчестер Сити», «Халл Сити», «Фейенорд» ва «Айнтрахт» (Брауншвейг) каби клублар шарафини ҳимоя қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz