Қайднома

Қидирув

«Реал»нинг ижарадаги энг қиммат футболчилари

«Реал»нинг ижарадаги энг қиммат футболчилари

  02.01.2021 20:40
  0
  458
«Реал»нинг ижарадаги энг қиммат футболчилари

Гранд клубларнинг асосий таркибидан жой олиш ҳамиша ҳам осон кечавермайди. Номдор жамоалар иқтидорли футболчиларни сотиб олсаларда, ҳар доим ҳам улардан унумли фойдалана олишмайди.
Баъзи холларда футболчилар мураббийлар ёки раҳбарлар билан чиқиша олишмайди ва таркибдаги ўринларини йўқотадилар. Натижада ушбу футболчиларнинг трансфер бозоридаги нархлари тушиб кетади. Уларни олган нархида сота олмашига кўзи етган клублар ижарага беришни маъқул кўришади.
«Реал» таркбида ҳам бундай футболчилар талайгина. Мисол учун «Арсенал»да ижарада ўйнаётган Дани Себальос бир пайтлари анча қиммат нархги харид қилинган. Аммо у мадридликлар сафида ўз ўйинини топа олмади. Натижада лондонликлар уни ижарага олишди. Ҳозирда Себальос «Реал» ижарага берган футболчилар орасида энг қимматидир. Унинг трансфери 28,8 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. «Вильярреал»да ижарада ўйнаётган ёш иқтидор эгаси Такефуса Кубо эса 27 миллионга баҳоланган. Бир пайтлари трансфер рекордини ўрнатган Гарет Бэйл ўзи учун қадрдон бўлган «Тоттенхэм»да ўйнамоқда. Унинг бугунги кунда бозордаги баҳоси 18 миллион фунт стерлинг атрофида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz