Қайднома

Қидирув

+9 нафар тўпурар ва 16 нафар "снайпер"га қўшимча голлар!

+9 нафар тўпурар ва 16 нафар "снайпер"га қўшимча голлар!

  03.01.2021 02:20
  0
  406
+9 нафар тўпурар ва 16 нафар

Газетамизнинг аввалги сешанба сонида доимий шарҳловчимиз Виктор Хохлюкнинг Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби Низомига ўзгартириш киритиш таклифи ўртага ташланган эди. Бугунги маълумотнома-мақола яна шу мавзуда.

1-Жадвал

№.

Футболчи

Жами

ЫЧ

МК

ХК

ТЖ

1.

 Анвар БЕРДИЕВ

284

224

46

12

2

2.

 Зафар ХОЛМУРОДОВ

240

200

34

6

-

3.

 Анвар СОЛИЕВ

230

164

36

22

8

4.

 Шуҳрат МИРХОЛДИРШОЕВ

224

194

25

5

-

5.

 Жаъфар ИРИСМЕТОВ

216

174

27

-

15

6.

 Равшан БОЗОРОВ

206

171

23

7

5

7.

 Бахтиёр ҲАМИДУЛЛАЕВ

197

178

15

1

3

8.

 Ойбек УСМОНХЎЖАЕВ

194

157

35

1

1

9.

 Умид ИСОҚОВ

189

171

12

3

3

10.

 Рустам ДЎРМОНОВ

170

133

25

10

2

11.

 Фарид ХАБИБУЛЛИН

166

131

35

-

-

12.

 Сервер ЖЕПАРОВ

157

111

10

11

25

13.

 Ныъмон ҲАСАНОВ

153

125

22

1

5

14.

 Зайниддин ТОЖИЕВ

149

102

30

13

4

15.

 Мухтор ҚУРБОНОВ

147

128

19

-

-

16.

 Олег ШАЦКИХ

144

105

22

8

9

17.

 Шущрат РАҲМОНҚУЛОВ

134

108

19

2

5

18.

 Неъматулла ҚУТИБОЕВ

131

106

17

3

5

19.

 Носир ОТАҚЫЗИЕВ

124

109

11

4

-

20-21.

 Леонид КОШЕЛЕВ

123

91

15

11

6

20-21.

 Шуҳрат МАҚСУДОВ

123

82

21

9

11

22.

 Миржалол ҚОСИМОВ

122

58

30

4

30

23.

 Акмал ХОЛМАТОВ

117

89

20

8

-

24.

  Вали КЕЛДИЕВ

115

104

9

2

-

25.

 Артур ГЕВОРКЯН

113

91

14

8

-

26.

 Игорь ТАРАН

111

87

21

3

-

27.

 Бащриддин ВАҲОБОВ

110

88

22

-

-

26.

 Сергей НИ

107

87

18

2

-

29.

 Собир ХОДИЕВ

106

77

22

7

-

30.

 Шаҳбоз ЭРКИНОВ

106

90

13

3

-

31-32.

 Илҳом МЎМИНЖОНОВ

102

91

11

-

-

31-32.

 Дилшод ЎРМОНОВ

102

85

17

-

-

33-35.

 Азамат АБДУРАИМОВ

101

72

17

2

10

33-35.

 Марсель ИДИАТУЛИН

101

89

12

-

-

33-35.

 Фарҳод ТОЖИЕВ

101

77

16

3

5

 

Изоҳ: ЎЧ - Ўзбекистон чемпионати (Ўзбекистон элит лигасидаги голлар); МК - миллий кубоклар (Ўзбекистон кубоги, суперкубоги, ПФЛ кубогидаги голлар); ХК - халқаро кубоклар (ОФК тасарруфидаги клуб мусобақаларидаги голлар); ТЖ - Ўзбекистон терма жамоаси (миллий жамоадаги голлар).

 

Ўзбекистонлик тўпурарлар голлари «тафтиш» Қилинганидан кейинги ҳолат

Голларнинг математик ҳисоб-китобларини ўрганиб чиқиб, уларни қўшиб олгач, Геннадий Красницкий номидаги клуб жадвалининг иккинчи варианти юзага келади. Тўпурарлар клуби низомига ўзгартириш киритиш ғояси йўқ жойдан туғилмади, албатта. Ушбу ғоя ўзига хос тарихга эга, яъни муаллифлик лойиҳаларим асосида Украинада Олег Блохин ва Максим Шацких номидаги клублар, Қозоғистонда эса Нилтон Мендес клуби тузилган. Жорий йил май ойида Ўзбекистон тўпурарлар клубини батафсил ўрганиб чиқдим ва ниманидир ўзгартириш, аниқроғи, низомга қўшимча киритиш кераклигини англадим. Ушбу мақола мутахассислар, футбол жамоатчилиги ва ўзбекистонлик энг яхши снайперлар клубига бефарқ қарамайдиганлар учун тайёрланди. Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Максим Шацких, Игорь Шквирин каби уста ижрочилар ўз голлари билан миллий футболнинг энг самарадор тўпурарлари рўйхатига киришга мутлақо ҳақлилар!

Қизиқарли факт: 2012 йилнинг 5 январь куни Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) миллий чемпионатларда энг кўп гол урган ҳужумчилар рўйхатини эълон қилди. Унда Жаъфар Ирисметов 9-ўринда қайд этилди - 428та ўйинда 239та гол. Эндиликда афсонавий ўзбек ҳужумчиси ҳисобида турли мамлакатлар чемпионатларида урилган 241та гол бор, тўп­урарлар рўйхатидаги жами голлари сони эса 298та. Бу ўзбекистонлик голеадорлар учун энг юқори натижадир. Менинг ташаббусим билан Красницкий номидаги клубга киритилган Максим Шацких 217та гол билан жадвалнинг 6-поғонасидан жой олди. Максим клуб даражасида деярли барча голларини хориж жамоаларида урган. Катта қисмини Киев «Динамо»сида (Украинадаги 171та голидан 142таси айнан шу клубга тўғри келади).

Тўпурарлар рейтингига яна бир янги «меҳмон» - ўзбек футболи афсонаси Игорь Шквирин. Унинг ҳисобида 213та гол бор. Шквирин бу натижа билан Шацкихдан кейин, 7-ўринга жойлашади. Яна Ойбек Усмонхўжаев (9-ўрин) ҳисобига 9та «хориж» голини қўшдим. Бу унга 200та гол довонидан ўтиш имконини беради - 203та. Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ етакчиси Сервер Жепаровнинг шахсий кўрсаткичи 35та аниқ зарба билан бойиди (жумладан, 32та «хориж» голи қўшилди).

«Ўзбек Марадонаси» - Миржалол Қосимовнинг 122та голига яна 54та қўшилди, шулардан 48таси хориж ва 6таси собиқ иттифоқ (Олий лигада - 2та, кубокда - 4та)да урилган. Ушбу қўшимча ортидан Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ сардори 9 поғона юқорига кўтарилди (13-ўринга). Қосимов ярим ҳимоячи бўлганини ҳисобга олсак, натижасига гап йўқ - нақ 176та гол. Қўшимча (хориж ва собиқ иттифоқ турнирларида урилган 55та гол) туфайли жадвалнинг қуйи поғоналари (33-35)дан юқори 10таликка яқинлашган (16-ўрин) Азамат Абдураимов натижаси ҳам диққатни тортади. Ўтган асрнинг 90-йиллари  бошида Ўзбекистон миллий жамоаси етакчиларидан бири саналган Азамат ортига Александр Гейнрих жойлашди. Унинг ҳисобида 159та гол бор, шундан 37таси хорижда урилган. Зайниддин Тожиев ҳисобига 6та ва Мухтор Қурбоновга 7та «хориж» голи қўшилганига қарамай, улар аввалги ўринларидан бироз пастга тушишди. Клубнинг янги лауреатлари - Игорь Сергеев (142та гол) ва Марат Бикмаев (137та гол) аксинча, бирданига рейтинг ўрталаридан жой олишди. Уларнинг ҳали ўйнаётганларини эътиборга олсак, янада юқорилашлари мумкин. «Бунёдкор»нинг 34 ёшли ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов 3 йил давомида 30та гол урди (9таси Эроннинг «Пас» клубида). Шу тариқа у 136та гол билан жадвалнинг 24-қаторига чиқди. Туркманистонлик ярим ҳимоячи Артур Геворкян эса «Қизилқум» учун Суперлигада 14та гол уриб, 127та гол маррасида тўхтади.

Тўпурарлар клуби таркибига иттифоқ даврининг икки афсонавий ҳужумчиси - Геннадий Красницкий (112та гол) ва Биродар Абдураимов (106та гол) ҳам киришди. Ўйлайманки, бу борада ҳеч кимда ортиқча савол туғилмайди. Фарҳод Тожиев хорижда 6та, Дилшод Ўрмонов эса Қозоғистон кубогида 1та гол урган. Лекин бу уларнинг позицияларига жиддий таъсир кўрсатмади. Алоҳида айтиш керак, Красницкий клубининг яна икки янги лауреати бор - Владимир Шишелов (106та гол) ва Темурхўжа Абдухолиқов (105та гол). Жумладан, 29 ёшли «темирйўлчи» Абдухолиқов 100-голини шу йил август ойида нишонлади. Шишеловга тўхталсак, унинг голлари Красницкий клуби регламентига мос келади.

 

Красницкий клубига номзодлар

Энди номзодларга тўхталсак. 7 ноябрь ҳолатига кўра, 3 нафар футболчи 100лик маррасига яқин. Булар - Драган Черан, Павел Соломин ва Баҳодир Насимов. «Пахтакор»нинг сербиялик 33 ёшли тўп­урарига яна 2та гол кифоя қилади. Ўзбекистон чемпионати-2006нинг энг яхши тўпурари Павел Соломин эса футболчилик фаолиятини якунлади. Аммо унинг статистик маълумотлари 2003 йилги Ўзбекистон кубоги, шунингдек, 2011 ва 2014 йиллардаги Индонезия кубоги кўрсаткичлари туфайли сўроқ остида турибди. Шу сабаб, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси ҳамон номзодлар рўйхатида. «Сўғдиёна»нинг тажрибали ҳужумчиси Насимов охирги мавсум миллий чемпионатда атиги 2та гол урди. Унга яна 5та аниқ зарба керак. Сардор Рашидов («Қатар СК») эса, 17та гол йиғиши лозим. Рашидовдан кейинги ўринларда Достон Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов бор. Воҳид Шодиевнинг клубга кириши анча қийин масала, Бобур Абдухолиқовда имконият ва вақт етарли...

***Мақолада муаллифнинг «Футбол афсоналаримиз. Собиқ иттифоқнинг хорижий футбол жангларидаги голеадорлари», шунингдек, Владимир Сафаровнинг «Игорь Шквирин. Ҳужум одиссеяси» ва «Ўзбекистон ҳужумчилари» китобларидан фойданилди.

-----------------------------

P.S.: муаллиф мақолани ўтган ҳафта ёзган ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги охирги ўйинлар натижасини жадвалга киритмаган.

 

Жадвал № 2. Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубининг ўзгартирилган шаклдаги жадвали (2020 йил 7 декабрь ҳолати)

№.

Футболчи

Жами

ЫЧ

МК

ХК

ТЖ

СЧ

СК

ЧЧ

ЧК

1.

Жаъфар ИРИСМЕТОВ

298

174

27

1

15

-

-

67

14

2.

Анвар БЕРДИЕВ

284

224

46

12

2

-

-

-

-

3.

Зафар ХОЛМУРОДОВ

240

200

34

6

-

-

-

-

-

4.

 Анвар СОЛИЕВ

230

164

36

22

8

-

-

-

-

5.

Шущрат МИРХОЛДИРШОЕВ

224

194

25

5

-

-

-

-

-

6.

Максим ШАЦКИХ

217

-

-

23

34

-

-

132

28

7.

Игорь ШКВИРИН

213

66

6

2

20

27

7

78

7

8.

Равшан БОЗОРОВ

206

171

23

7

5

-

-

-

-

9.

Ойбек УСМОНХЫЖАЕВ

203

157

35

1

1

-

-

7

2

10.

Бахтиёр ЩАМИДУЛЛАЕВ

197

178

15

1

3

-

-

-

-

11.

 Сервер ЖЕПАРОВ

192

113

10

12

25

-

-

30

2

12.

Умид ИСОҚОВ

189

171

12

3

3

-

-

-

-

13.

Миржалол ҚОСИМОВ

176

58

30

5

30

2

4

43

4

14.

 Рустам ДЎРМОНОВ

170

133

25

10

2

-

-

-

-

15.

Фарид ХАБИБУЛЛИН

166

131

35

-

-

-

-

-

-

16.

Азамат АБДУРАИМОВ

161

72

17

2

11

4

4

41

10

17.

 Александр ГЕЙНРИХ

159

73

12

5

32

-

-

34

3

18.

Зайниддин ТОЖИЕВ

155

102

30

13

4

-

-

6

-

19.

Мухтор ҚУРБОНОВ

154

128

19

-

-

-

-

7

-

20.

Ныъмон ҲАСАНОВ

153

125

22

1

5

-

-

-

-

21.

 Олег ШАЦКИХ

144

105

22

8

9

-

-

-

-

22.

Игорь СЕРГЕЕВ

142

103

8

12

17

-

-

2

-

23.

Марат БИКМАЕВ

137

93

10

16

9

-

-

5

4

24.

Шаҳбоз ЭРКИНОВ

136

107

16

4

-

-

-

7

2

25.

Шуҳрат РАҲМОНҚУЛОВ

134

108

19

2

5

-

-

-

-

26.

Неъматулла ҚУТИБОЕВ

131

106

17

3

5

-

-

-

-

27.

 Артур ГЕВОРКЯН

127

105

14

8

-

-

-

-

-

28.

Носир ОТАҚЎЗИЕВ

124

109

11

4

-

-

-

-

-

29-30.

Леонид КОШЕЛЕВ

123

91

15

11

6

-

-

-

-

29-30.

Шуҳрат МАҚСУДОВ

123

82

21

9

11

-

-

-

-

31.

 Игорь ТАРАН

119

95

21

3

-

-

-

-

-

32.

Акмал ХОЛМАТОВ

117

89

20

8

-

-

-

-

-

33.

 Вали КЕЛДИЕВ

115

104

9

2

-

-

-

-

-

34.

Геннадий КРАСНИЦКИЙ

112

-

-

-

1

102

9

-

-

35.

Бащриддин ВАҲОБОВ

110

88

22

-

-

-

-

-

-

36.

Фарщод ТОЖИЕВ

108

77

16

4

5

-

-

5

1

37.

 Сергей НИ

107

87

18

2

-

-

-

-

-

38-40.

Биродор АБДУРАИМОВ

106

-

-

-

-

95

11

-

-

38-40.

Собир ХОДИЕВ

106

77

22

7

-

-

-

-

-

38-40.

Владимир ШИШЕЛОВ

106

58

3

-

11

-

-

28

6

41.

Темурхўжа АБДУХОЛИҚОВ

105

75

15

13

2

-

-

-

-

42.

Дилшод ЎРМОНОВ

103

85

17

-

-

-

-

-

1

43.

Илщом МЎМИНЖОНОВ

102

91

11

-

-

-

-

-

-

44.

 Марсель ИДИАТУЛИН

101

89

12

-

-

-

-

-

-

Изоҳ: ЎЧ - Ўзбекистон чемпионати (Ўзбекистон элит лигасидаги голлар); МК - миллий кубоклар (Ўзбекистон кубоги, суперкубоги ва ПФЛ кубогидаги голлар); ХК - халқаро кубоклар (УЕФА, ОФК, АФК, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва ОкФК тасарруфидаги клуб мусобақаларидаги голлар); ТЖ - Ўзбекис­тон ва собиқ иттифоқ терма жамоаси (миллий жамоадаги голлар); СЧ - собиқ иттифоқ чемпионати (собиқ иттифоқ элит лигасидаги голлар); СК - собиқ иттифоқ кубоклари (иттифоқ кубоги, мавсум кубоги ва федерация кубогидаги голлар); ЧЧ - чет эл чемпионатлари (хориж чемпионатлари элит лигасидаги голлар); ЧК - чет эл кубоклари (хориж кубокларидаги голлар).

 

Жадвал № 3. Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубининг ўзгартирилган шаклдаги

жадвалига киришга номзодлар (2020 йил 7 декабрь ҳолати)

 

Футболчи

Ту\. йили

Жами

ЫЧ

МК

ХК

ТЖ

ЧЧ

ЧК

1.

Драган ЧЕРАН (Сербия)

1987

98

80

12

6

-

-

-

2.

 Павел СОЛОМИН

1982

96

70

10

?

2

10

4

3.

Бащодир НАСИМОВ

1987

95

43

3

-

5

39

5

4.

Сардор РАШИДОВ

1991

83

23

5

8

13

32

2

5.

Достон ЩАМДАМОВ

1996

72

53

15

3

1

-

-

6.

Элдор ШОМУРОДОВ

1995

66

18

3

6

21

17

1

7.

Воҳид ШОДИЕВ

1986

58

43

7

3

3

1

1

8.

Бобур АБДУХОЛИҚОВ

1997

54

45

5

4

-

-

-

Изоҳ: ЎЧ - Ўзбекистон чемпионати (Ўзбекистон элит лигасидаги голлар); МК - миллий кубоклар (Ўзбекистон кубоги, суперкубоги ва ПФЛ кубогидаги голлар); ХК - халқаро кубоклар (УЕФА, ОФК, АФК, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва ОкФК тасарруфидаги клуб мусобақаларидаги голлар); ТЖ - Ўзбекистон терма жамоаси (миллий жамоадаги голлар); ЧЧ - чет эл чемпионатлари (хориж чемпионатлари элит лигасидаги голлар); ЧК - чет эл кубоклари (хориж кубокларидаги голлар).

Виктор ХОХЛЮК


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz