Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов «Нефтчи» билан 4 йиллик шартнома имзолади

Илҳом Мўминжонов «Нефтчи» билан 4 йиллик шартнома имзолади

  02.01.2021 19:36
  0
  281
Илҳом Мўминжонов «Нефтчи» билан 4 йиллик шартнома имзолади

Бугун, 2 январь куни «Нефтчи» ПФК қароргоҳида жамоа янги бош мураббийи Илҳом Мўминжоновни таништирув маросими ўтказилди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Фарғона вилоят ҳокими ташаббуси билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг спорт ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳуршид Аҳмедов ва «Нефтчи» клуби раҳбари Зоҳиджон Ғофуровлар иштирок этиб, Илҳом Мўминжонов «Нефтчи» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланганлиги ҳақида эълон қилинган. Мураббий билан 4 йиллик шартнома имзоланган.
Шундан кейин, Илҳом Мўминжонов сўзга чиқиб, бор кучи ва тажрибасини фарғоналик мухлислар ишончини оқлаш ва жамоанинг Суперлигадаги иштироки ва салоҳиятини қайта тиклашга сарфлашини билдирган.

Қайд этиш жоиз, Хайрулло Бозоров Наманган вилояти ҳокими сифатидаги фаолияти давомида ҳам 2017 йилда Илҳом Мўминжоновни «Навбаҳор» клуби бош мураббийи сифатида тайинлаган ва наманганликлар ўша мавсумда 5-ўринни эгаллашганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz