Қайднома

Қидирув

Лемпард Вернер ҳақида: "Менинг вазифам унга ишончини тиклашга ёрдам бериш"

Лемпард Вернер ҳақида: "Менинг вазифам унга ишончини тиклашга ёрдам бериш"

  03.01.2021 10:50
  0
  149
Лемпард Вернер ҳақида:

«Челси» бош мураббийи Френк Лемпард АПЛнинг саккизта ўйинида гол уролмаган ҳужумчи Тимо Вернерни қўллаб-қувватлади.

“Ҳар қандай ҳужумкор футболчининг қийин пайтлари бор. Тимонинг ҳар бир учрашувда имкониятлари борлиги жуда яхши, бу аниқ плюс. Буни ўзгартиришнинг ягона усули - машғулотларда қаттиқ ишлашда давом этиш. Вернер доимо ҳавфли вазиятларни амалга ошириш бўйича машғулотлар билан шуғулланади. Бундай қатъият билан ишласангиз, омадсизликлар албатта барҳам топади.

Агар ҳужумчи бир нечта вазиятларни голга айлантира олмаса, унинг ўзига бўлган ишончи пасайиб кетса, бу табиийдир. Менинг вазифам унга ишончини тиклашга ёрдам беришдир. Менимча Тимо Вернернинг имкониятлари қарши ҳужумларда жуда фойдали бўлиши мумкин”, -дея Лемпарднинг сўзларини келтиради The Guardian


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz