Қайднома

Қидирув

"Сурхон" ФК учун Жаҳон стандартларига мос спорт базаси қурилади!

"Сурхон" ФК учун Жаҳон стандартларига мос спорт базаси қурилади!

  03.01.2021 21:35
  0
  664

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5368-сон фармони ҳамда 2018 йил 16 мартдаги "ФУТБОЛНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ПҚ-3610 сонли қарорига мувофиқ, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, моддий техник базасини яхшилаш борасида Сурхондарёда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Сурхон футбол клуби мурожаати эътиборга олиниб, 2021 йилда Сурхондарё вилояти ҳокими, "Сурхон" ПФК президенти Боболов Тўра Абдиевич ва "Сурхон" ПФК бош ҳомийси "Ўзбекгидроэнерго" раҳбари, сенатор Сангинов Абдуғани Абдурахмонович  ташаббуслари билан "Сухон" футбол клуби учун жахон талабларига мос спорт базаси ва академиясини қуриш учун Термиз тумани ҳудудидан ер ажратиш буйича туман маъмуриятига топшириқ берилди.

Вилоятининг бош жамоаси моддий-техник базасини қуриш, шароитларни яратиш борасида яқин кунларда кенг кўламдаги ишлар бошлаб юборилади.


Манба: “PFC SURKHON” OFFICIAL


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz