Қайднома

Қидирув

Instat: "Пахтакор" статистик кўрсаткичлар бўйича ҳам Суперлига-2020нинг яққол етакчиси

Instat: "Пахтакор" статистик кўрсаткичлар бўйича ҳам Суперлига-2020нинг яққол етакчиси

  03.01.2021 23:20
  0
  199
Instat:

"Шерлар" 2020 йилги мавсумда ўйиндаги турли жиҳатлар борасида ҳам қолган жамоаларга нисбатан анча яхши натижа кўрсатишди.

"Инстат" компанияси тақдим этган маълумотларга кўра, "Пахтакор"нинг умумий индекси 243га тенг бўлган. "Насаф" 221, "Бунёдкор" 212, "Локомотив" ва АГМК эса 210 балл тўплаган.

"Пахтакор" чемпионатда энг кўп голли вазиятлар яратган - 202та. Бу борада кейинги жамоалар "Насаф" (144), "Бунёдкор" (142), "Сўғдиёна" (128) ва АГМК (124) бўлган. Бурчак зарбаларини ўйинга киритишда ҳам "Шерлар" етакчилик қилишган. Пойтахтликлар мавсум мобайнида 159 марта шундай ишни амалга оширган. "Бунёдкор" 138, "Сўғдиёна" 128, "Насаф" 119 ва "Металлург" 113 бор бурчакдан тўпни ўйинга киритган.

Дарвозага зарба беришда "Пахтакор"нинг кўрсаткичи 196тага тенг бўлган. Кейинги ўринларда бу жиҳат бўйича "Бунёдкор" (152), "Насаф" (141), "Сўғдиёна" (114) ва АГМК (108) жамоалари жойлашган. “Пахтакор” футболчилари жами 16141тани узатмани амалга оширган (бир ўйинга ўртача 646та). Бундан кейинги жамоалар мазкур кўрсаткич борасида анча ортда қолиб кетган. "Бунёдкор"да узатмалар миқдори 12777, АГМКда 9840, "Насаф"да 9339 ва "Навбаҳор"да 8877тани ташкил қилган.

Ҳал қилувчи узатмаларни амалга оширишда амалдаги чемпионлар 120та уриниш, кросслар бўйича эса 144та ҳаракат билан энг яхши кўрсаткич эгаси бўлган. Умумий курашлар, ҳимоявий ва ҳаводаги курашларни ютиш бўйича "Сўғдиёна" жамоаси энг яхши натижа қайд этган.


Манба: @pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz