Қайднома

Қидирув

Лукаку Роналдонинг «Интер» даги рекордини йўққа чикарди

Лукаку Роналдонинг «Интер» даги рекордини йўққа чикарди

  03.01.2021 23:45
  0
  218
Лукаку Роналдонинг «Интер» даги рекордини йўққа чикарди

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку клубнинг янги рекордини ўрнатди. «Кротоне» га қарши А Сериянинг 15-тур учрашувида у навбатдаги голини киритди. Ушбу гол Лукаку учун «Интер» га ўтганидан кейин Италия турнирларида 50-гол бўлди. Бельгиялик футболчи атиги 70 учрашувда иштирок этиб, 50 голга эришди. Бу «Интер» нинг янги рекорди, дея хабар беради Squawka.

Аввалги ютуқ бразилиялик ҳужумчи Роналдога тегишли эди. У «Интер» таркибида 77 учрашувда 50 та гол урган.

Маълумот учун, бироз аввал якунига етган «Интер» ва «Кротоне» учрашуви миланликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди - 6: 2. Учрашувнинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес бўлиб, у хет-трик қайд этди.

Шу тариқа, «Интер» 36 очко тўплаб, Италия чемпионати турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. “Кротоне” эса 9 очко билан, 19-ўринда бормоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz