Қайднома

Қидирув

Моурино: “Ярим финалдан муҳимроқ нарса бу финал”

Моурино: “Ярим финалдан муҳимроқ нарса бу финал”

  05.01.2021 01:10
  0
  203
Моурино: “Ярим финалдан муҳимроқ нарса бу финал”

«Тоттенхем» бош мураббийи Жозе Моурино Англия Лига кубоги ярим финалида «Брентфорд» га қарши бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйлашимча, бу “Тоттенхем”ни бошқарганимдан бери эртанги кунимдаги энг муҳим учрашувим бўлади. Узоқ йиллар давомида биронта турнирда ғолиб чиқмаган клуб нуқтаи назаридан бунга аминман. Ярим финалдан муҳимроқ нарса бу финал.

Мен учун ҳар бир мусобақа муҳим аҳамиятга эга. Ушбу кубокни 2005 йилда Англиядаги биринчи мавсумимда ютганман. Мен учун ҳар бир мусобақа ҳақиқатан ҳам муҳим. Клубда бундай нарсаларга ҳушёрлик билан қарайман, бу ерда ўн йилдан ошиқроқ кубок бўлмаган. Кейинчалик ҳар бир мусобақа янада муҳимроқ бўлади. Агар иккита учрашувда ғалаба қозонсак, кубокни ютамиз. Бу иккита қийин ўйин бўлади», - дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда Sly Sports.

Эслатиб ўтамиз, Англия Лига кубоги ярим финалининг «Тоттенхем» - «Брентфорд» учрашуви эртага, 5 январь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz