Қайднома

Қидирув

Жиру: “Терри Анрининг рекордини янгилаш ниятим бор”

Жиру: “Терри Анрининг рекордини янгилаш ниятим бор”

  05.01.2021 01:40
  0
  186
Жиру: “Терри Анрининг рекордини янгилаш ниятим бор”

Лондоннинг «Челси» клуби ва Франсия терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Терри Анрининг  терма жамоа либосида киритган голлари бўйича рекордини янгилаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, Терри Анрининг рекордини янгилаш учун имкониятим бор. Мен ўзимга чекловлар қўйишни хоҳламайман. Биз футбол тарихида из қолдириш учун ўйнаймиз.

Мен «Челси» да ўйнашни давом эттираман, аммо менинг асосий вазифам - Франсия терма жамоаси таркибида яқинлашиб келаётган Европа чемпионатида иштирок этиш. Терма жамоада янги кубокни қўлга киритиш истагим жуда катта», - дея Жирунинг сўзларини келтиради France Football.

Маълумот учун, 34 ёшли ҳужумчи 105 ўйинда 44 гол уриб, Франсия тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 2-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда эса Терри Анри 123 ўйинда 51 та гол урган ҳолда жадвалнинг юқори қисмини банд этган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz