Қайднома

Қидирув

ОЧЛ ва ОФК кубоги гуруҳ баҳслари марказлашган ҳолда ўтиши мумкин

ОЧЛ ва ОФК кубоги гуруҳ баҳслари марказлашган ҳолда ўтиши мумкин

  05.01.2021 15:20
  0
  286
ОЧЛ ва ОФК кубоги гуруҳ баҳслари марказлашган ҳолда ўтиши мумкин

Қитъамзнинг клублар ўртасидаги турнирларига қачон старт берилади? Бу ҳақда ЎзПФЛ диретори Диёр Имомҳўжаев ўз телеграм каналида маълумот берди.

“ОФК клублар иштирокидаги халқаро мусобақалар санасини бир неча кун ичида узил-кесил ҳал этса керак.

Аниқ бўлиб тургани, ОФК кубогининг гуруҳ босқичи марказлашган ҳолатда 14-20 май кунларида бўлиб ўтади. Бунгача Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ҳам май ойида бўлиб ўтиши мумкин эди. Аммо билишимизча, ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини апрелда ўтказиши мумкин. Бу Рамазон ойига тўғри келади.

ЎзПФЛ Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинларини ҳам май ойида ўтказиш таклифини билдирган. Бу бизнинг ички тақвимга қулайлик яратиб бериши мумкин. Яъни, халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмайдиган клублар бу вақтда Ўзбекистон кубоги учун курашни бошлаш имкониятига эга бўлади.

ЎзПФЛ ҳар учала клуб — Пахтакор, АГМК ва Насаф халқаро майдонда тўп суришини кўзлаб таклиф берган. Бу АГМК клубига боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, барчамиз ОЧЛ саралашида АГМК учун мухлислик қиламиз. Бироқ унинг ОЧЛ гуруҳ босқичида тўп суриши ёки сурмаслиги ва шунинг баробарида Насафнинг ОФК кубогида ё ўйнаши ёки ўйнамаслиги барибир апрелгача маълум бўлмайди (агар АГМК март ойидаги саралашда имкониятни бой бермаса). 

Маълумот учун, ўтган йилнинг сентябрь ойида Пахтакор ОЧЛ учун Қатарга йўл олганида, қолган клублар Суперлигани давом эттириш имкониятига эга бўлди. Бунга эришиш учун сентябрнинг дастлабки 10 кунлигида, яъни, Тошкентда бўлиб ўтган марказлашган лигадан кейинги кунларда ҳам Пахтакорни кетма-кет уч ўйинда майдонга туширишга мажбур бўлдик (бу вақтда қолган клублар кичик таътилда бўлди). Эътибор қилинг, Пахтакор марказлашган Суперлигада кетма-кет 4 та, кейин 10 кун ичида яна 3 та ва ундан кейин Қатарда кетма-кет яна 4 та ўйин ўтказишга мажбур бўлди. Ўзига хос боксинг-дэй”, - деди Имомҳўжаев.   


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz