Қайднома

Қидирув

Легионерларимиз: Ғаниев ва Шомуродовдан - самарали узатма

Легионерларимиз: Ғаниев ва Шомуродовдан - самарали узатма

  04.01.2021 02:20
  0
  168
Легионерларимиз: Ғаниев ва Шомуродовдан - самарали узатма

Чиройли ва самарали узатма. БАА Про-лигаси 12-туридан ўрин олган «Ал-Васл» - «Шабаб Ал-Аҳли» ўйини мезбонлар учун омадли бошланиб, улар 14-дақиқадаёқ 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Тўғри, «Ал-Васл» 8-дақиқадаёқ майдонда 10 киши бўлиб қолди. Иккинчи бўлим бошланиши билан «Шабаб Ал-Аҳли» биринчи жавоб голини урди. 56-дақиқада эса Азиз Ғаниевнингчиройли узатмасидан сўнг меҳмонлар мувозанатни тиклашди - 2:2. Ҳамюртимиз тўлиқ вақт майдонда тўп сурган учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва «Шабаб»нинг очколари сони 16тага етди. Турнир жадвали 8-поғонасида бораётган Ғаниев жамоаси энди чемпионат доирасида 15 январь куни «Ал-Наср»ни қабул қилади. 7 январь кунига эса, Араб кўрфази кубогидан ўрин олган «Хорфаккан» (сафарда) билан ўйин белгиланган. Отабек Шукуровнинг жамоаси - «Шаржа» эса 2020 йилни турнир жадвали пешқадами сифатида якунлади. Шаржаликлар 12-тур ўйинини ўз майдонида «Ажман»га қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз доимгидек, майдонда тўлиқ 90 дақиқа фаол тўп сурди. Шу билан турнир пешқадами «Шаржа» ҳисобидаги очколар сони 29тага етди.

Шомуродов чакки эмас. Италия «А» серияси 15-тури доирасидаги «Женоа» - «Лацио» ўйинида кучлар тенг келди - 1:1. Учрашувда ҳисобни Рим клуби голеадори Чиро Иммобиле очди - 14-дақиқада пенальтидан. «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов эса иккинчи бўлим бошида майдонга тушиб, фаоллиги билан ажралиб турди. Хусусан, мезбонлар айнан ҳамюртимизнинг самарали узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштиришди. Хуллас, Шомуродов - муҳим гол ассистенти. У яна бир вазиятда икки рақибини чалғитганча дарвозани ўққа тутди, фақат зарбаси бироз ноаниқ кетди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz