Қайднома

Қидирув

АГМК Дилшод Аҳмадалиев билан шартнома имзолади

АГМК Дилшод Аҳмадалиев билан шартнома имзолади

  05.01.2021 19:40
  0
  211
АГМК Дилшод Аҳмадалиев билан шартнома имзолади

Таркибни янада кучайтиришга ҳаракат қилаётган ва селекция ишларини жадаллик билан давом эттираётган олмалиқликлар навбатдаги трансферга қўл урди. АГМК ўтган йиллар давомида «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилган ажойиб қанот ҳимоячиси - Дилшод Аҳмадалиевни ўз сафига қўшиб олди. Ажойиб тезлик ва дриблинг соҳиби эндиликда «кончилар» либосида жамоа мухлисларини хушнуд этишга интилади. Дилшод Аҳмадалиев эркин агент сифатида АГМК билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Дилшод Аҳмадалиев 1994 йили Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида таваллуд топган ва 2015 йили «Обод» сафида ҳаракат қилган. 2016 йилдан эътиборан эса катта футболда «Бунёдкор» жамоаси орқали фаолият юритмоқда. Ҳимоячи 2016-2020 йиллар мобайнида «Бунёдкор» сафида жами 128 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 5 маротаба ишғол қилган. Дилшод Аҳмадалиев Ўзбекистон чемпионатида 101 ўйин, ОЧЛда 9 учрашув ва кубокда 18 беллашув ўтказган.

Аҳмадалиев АГМК билан шартнома имзолаганидан бахтиёр ва ҳимоячи АГМКдаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

«АГМК аҳил оиласига қўшилганимдан бахтиёрман. Очиғи, жамоа алмаштириб, ўзимни янги муҳитда синаб кўриш пайти келганди. Олмалиқ танловига тўхталганимни асосий сабаби бу Миржалол Қосимов қўл остида ҳаракат қилиш иштиёқи бўлди. Қўшоқович билан аввал ишлаганман ва бу менга маъқул келган. АГМК билан ички мусобақаларда ва халқаро майдонда муваффақиятли қатнашишни мақсад қилганман. Ўйлайманки, АГМКдаги фаолиятим нафақат мен учун янги саҳифа, балки жамоамиз учун ҳам қизиқарли ва янги муваффақиятларга бой бўлади. Янги коллектив ва муҳит менга ёқди. Худо хоҳласа АГМК сафида мухлисларни хурсанд қилишга бор кучимни сарфлайман», - деди футболчи.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz