Қайднома

Қидирув

Роналдинйо қамоқдан чиққанидан кейин 700 минг евродан кўпроқ пул ишлаб топди

Роналдинйо қамоқдан чиққанидан кейин 700 минг евродан кўпроқ пул ишлаб топди

  06.01.2021 04:35
  0
  254
Роналдинйо қамоқдан чиққанидан кейин 700 минг евродан кўпроқ пул ишлаб топди

El Pais хабарига кўра, «Барселона», «Милан» ва Бразилия терма жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Роналдинйо Парагвай қамоқхонасидан чиқарилгандан сўнг, 700 минг евродан кўпроқ пул ишлаб топган.

Аввалроқ Роналдино банкрот бўлганлиги ҳақида баҳс юритилганди. У жарима тўлаш мақсадида пул йиғиш учун қийналиб банкротлик арафасида турганлиги айтилган эди.

Манбага кўра, Роналдинйо бир нечта реклама лойиҳаларида қатнашган ва ҳомийлик шартномаларини тузган. Бундан ташқари, у мусиқа бизнесини фаол ривожлантирмоқда. Футболчи хаттоки Бело Оризонтеда  ўзининг мусиқий студиясига эга.

Бундан ташқари, бразилиялик ўз бренди остида шароб ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозирда ушбу лойиҳаларнинг барчаси унга белгиланган даромадни келтирмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz