Қайднома

Қидирув

«Тоттенхем» Англия Лига кубоги финалига йўл олди

«Тоттенхем» Англия Лига кубоги финалига йўл олди

  06.01.2021 11:35
  0
  222
«Тоттенхем» Англия Лига кубоги финалига йўл олди

Кеча тунда Лондондаги  «Тоттенхэм Хотспур» стадионида Англия Лига кубогининг биринчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда,  «Тоттенхем» ўз майдонида «Брентфорд» ни мағлуб этди. Учрашув 2:0 ҳисоби билан “шпорлар” фойдасига ҳал бўлди.

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, 12-дақиқада Серхио Регилоннинг узатмасидан сўнг Мусса Сиссоко яқин масофадан тўпни рақиб дарвозасига йўллади 1:0. Иккинчи бўлим ўрталарида мезбонлар яна гол уришга муваффақ бўлишди, аммо офсайд ҳолати туфайли лондонликларнинг голи бекор қилинди. 70-дақиқада Сон Хен Мин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб имкониятдан оқилона фойдаланди 2:0 ва мусобақа финалига йўлланма тақдири ҳақидаги барча саволларни олиб ташлади.

Шунингдек, мезбонлар учрашувни бир киши кам бўлиб  якунлашди. 84-дақиқада Жош да Силва майдон марказидаги қўпол қоидабузарлик учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Маълумот учун, финалга йўлланма берувчи иккинчи чипта тақдири бугун «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Cити» беллашуви орқали хал этилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz