Қайднома

Қидирув

Рифат Акрамхўжаев "Сурхон" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Рифат Акрамхўжаев "Сурхон" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

  06.01.2021 21:00
  0
  222
Рифат Акрамхўжаев

"Сурхон" клуби янги мавсум учун мураббийлар штабини тасдиқлади. Унга кўра янги мавсумга жамоани Рифат Акрамхўжаев бош мураббий сифатида бошқариб боради.

Рифат Акрамхўжаевга ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга ва "Пахтакор"даги фаолияти орқали муҳлисларга яхши таниш бўлган Рустам Арипов ёрдам беради.

Шунингдек, Акрамхўжаевга мураббийлар штабида Рахматулло Бердимуродов, Икромжон Ибрагимов, Шухрат Рахмонкулов ва дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев яқиндан ёрдам беради.

Баҳромжон Ҳайдаров эса клубда катта мураббий сифатида фаолият юритади.

Режага кўра, жамоа эртага яъни 7-январь кунидан Тошкентда навбатдаги мавсумга тайёргарликни бошлайди.


Манба: “PFC SURKHON” OFFICIAL


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz