Қайднома

Қидирув

"Челси"га нима бўлди ва ҳамон Лэмпардга ишонч билдирилмоқда?!

"Челси"га нима бўлди ва ҳамон Лэмпардга ишонч билдирилмоқда?!

  07.01.2021 01:01
  0
  279

Фрэнк Лэмпард жамоаси барча турнирлардаги сўнгги 7 ўйинда атиги бир марта ғалабага эришди. Мағлубиятларнинг ҳаммаси АПЛга тўғри келди.
«Манчестер Сити» билан ўйинда «Челси» 3 дақиқа ичида 2та гол ўтказиб юборди. Бунақаси 2017 йилдан буён илк марта, тарихда иккинчи марта кузатилди.
«Аристократлар» раҳбарияти янги мураббий қидиришга киришди. Лэмпардни истеъфога чиқариш керакми?
Айтганча, «Челси» раҳбарияти ҳозирча ва ҳамон  жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард истиқболига катта умид боғламоқда. Лондон клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирча Лэмпардни истеъфога чиқариш ҳақида гап-сўз ҳам йўқ. Таъкидланишича, «Манчестер Сити»дан учралган мағлубиятдан кейин ҳам бу масала кўтарилмаган. Оддий айтганда, «аристократлар» Лэмпард истеъфосини муҳокама қилишмаяпти, демак, клуб унга ишонмоқда. Хусусан, «Челси»нинг ёш футболчилари айнан Фрэнк билан ишлаш тарафдорилар. Маълумот учун, «Челси» АПЛ 17-туридан кейин 26 очкога эга ва турнир жадвалида атиги 9-ўринда бормоқда.

Зотан, букмекерлар хулосаларига кўра, АПЛ мураббийлари орасида «эҳтимолий истеъфо» жадвалини айнан Лэмпард бошқариб турибди. Унинг ишдан кетишига 2.10 коэффициенти бўйича пул тикиш мумкин. Ҳаттоки, 17та турда атиги 2 очко олган «Шеффилд Юнайтед» бош мураббийи Крис Уайлдер истеъфосига белгиланган коээфициент ҳам бундан баланд - 3.00. Потенциал омадсизлик учлигида Рой Хожсон («Кристал Пэлас») ҳам бор - унинг коэффициенти 7.00га тенг.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz