Қайднома

Қидирув

Мустафига "Женоа" ҳам қизиқиш билдирмоқда

Мустафига "Женоа" ҳам қизиқиш билдирмоқда

  07.01.2021 19:19
  0
  233
Мустафига

Аммо, манбанинг хабарига кўра, футболчи аллақачон ёзги трансферлар вақтида бориши мумкин бўлган «Барселона» билан музокараларни бошлаб юборган. Мустафининг амалдаги жамоаси билан шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида футболчи майдонда учта учрашув ўтказди (барчасида захирадан майдонга тушди). "Лестер"га қарши ўйинда у 49-дақиқада, "МЮ" билан 87-дақиқада ва "Челси" билан 92-дақиқада майдонга тушди. Мустафи фаолиятининг сўнгги тўрт йилини "канонирлар" сафида ўтказди, 2016 йилда Испаниянинг "Валенсия"сидан 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.

Ноябрь ойида "Барселона" Рюдигер, Мустафи ҳамда Матипни қишки трансферлар ойнасининг қисқа рўйхатига киритди. Сентябрь ойида эса "Наполи" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиш билдирди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz