Қайднома

Қидирув

Артета Ўзилнинг январь ойида «Арсенал» дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Артета Ўзилнинг январь ойида «Арсенал» дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди

  07.01.2021 17:10
  0
  105
Артета Ўзилнинг январь ойида «Арсенал» дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ярим ҳимоячи Месут Ўзилнинг қишки трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкинлиги  ҳақида гапирди.

«Агар бу ойда бирон бир нарса юз берса, бу фақат иккала томонга ҳам мос келиши билан боғлиқ. Қарор Месут учун ҳам, унинг келажаги учун ҳам, клуб учун ҳам яхши бўлиши керак. Агар барча омиллар айтиб ўтилгандек бўлса, биз буни амалга оширамиз. Акс ҳолда, ўйинчи шу ерда қолади.

Футболчилар тўғрисида кўплаб қарорлар қабул қилинади. Уларни таркибга киритиш ёки киритмаслик. Бизда бир неча мавсумдан бери ушбу клуб учун асосий ўйинчи бўлган футболчи борлигини биламиз. Мен бу ҳақда қарор қабул қилишим керак эди ва мен бажардим. Бунинг оқибати қандай бўлишини билардим. Энди яна бир қарорга келишимиз керак», - дея Артетанинг сўзларини келтирган Sky Sports.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz