Қайднома

Қидирув

Расман: Серхио Маринангели «Машъал» бош мураббийи этиб тайинланди

Расман: Серхио Маринангели «Машъал» бош мураббийи этиб тайинланди

  07.01.2021 23:10
  0
  227
Расман: Серхио Маринангели «Машъал» бош мураббийи этиб тайинланди

Бугун Испаниялик Серхио Маринангели муборакликлар бош мураббийига айланди. Жамоани катта мураббийи Дилявер Ваниев эса жамоа бошлиғи лавозимига ўтказилди. Ўйлаймизки янги мураббийимиз жамоамизга ўзига хос янгилик олиб киради - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маринангели бунга қадар про-лигада “Оқ-тепа” жамоасида ишлаб келаётганди.

Маълумот ўрнида Испаниялик мутахассис Серхио Мариангели 2015-2017 йилларда Экваториал Гвинея терма жамоасида бош мураббий Эстебан Беккерга ассистентлик қилган ҳамда 2015 йилги Африка Миллатлар кубогида ярим финал босқичигача олиб бориб қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олишида катта ҳисса қўшган.

Мариангели фаолияти давомида мураббий сифатида 2014-2015 йилларда Испания чемпионатининг биринчи лигаси вакили "Эскуела Футбол Алуче" жамоасида бош мураббий, 2016-2017 йилларда Мадрид ёшлар жамоаси бўлмиш "Юнион Депортива Трес Сантос" клубида, 2017 йилдан бугунги кунгача эса Мадрид лигасининг "Иглесиас Ла Вид" клубида фаолият юритиб келган. 2019 йилда УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган. "Реал Мадрид", "Атлетико Мадрид" клубларида малака оширган шунингдек АПЛ иштирокчиси "Лидс" клуби бош мураббийи Марсело Бьелса қўл остида амалиёт ўтаган


Манба: mashal.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz