Қайднома

Қидирув

«Тоттенхем» Эриксенни ортга қайтариши мумкин

«Тоттенхем» Эриксенни ортга қайтариши мумкин

  08.01.2021 14:25
  0
  204
«Тоттенхем» Эриксенни ортга қайтариши мумкин

«Интер» нинг 28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Лондоннинг «Тоттенхем» жамоасига қайтиши мумкин, деб хабар беради Football Italia La Gazzetta dello Sport нашрига таяниб.

Аммо, бу сценарий фақатгина Эриксеннинг «Тоттенхем»даги собиқ жамоадоши Деле Алли «шпорлар» сафини тарк этиб, Маурисио Почеттино бошчилигидаги Франциянинг «ПСЖ» клубига ўтишга қарор қилгандагина амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун Эриксен «Интер»га 2020 йил январь ойида 27 миллион евро эвазига ўтган эди. Бунга қадар футболчи «Тоттенхем» да етти йил тўп сурган. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи Италия А Сериясининг 9 учрашувида қатнашган, шундан 4 тасида у ўйинни захирадан майдонга тушиш орқали бошлаган.

Олдинроқ «Интер» спорт директори даниялик футболчининг трансферга қўйилганини тасдиқлаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz