Қайднома

Қидирув

Азар Месси, Роналду ва Зидандан ибрат олишни исташини айтди

Азар Месси, Роналду ва Зидандан ибрат олишни исташини айтди

  08.01.2021 16:15
  0
  197
Азар Месси, Роналду ва Зидандан ибрат олишни исташини айтди

«Реал» ҳужумчиси Эден Азар «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Қироллик клуби» устози Зинедин Зидандан қандай фазилатларни ўзлаштирмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

“Мен Мессидан унинг чап оёғини, Роналдудан - совринларни ютишга чанқоқлиги ва ҳар доим, кўп йиллар жанг қилишни исташини ўзлаштирган бўлардим. Зидан – бу шунчаки супер. Менинг унга ўхшашим тўғрими? Аммо унда кўпроқ нарса бор”, - дея Азарнинг сўзларидан иқтибос келтиради RTBF.

Маълумот учун, Азар 2019 йил ёзида “Челси” дан “Реал" 100 миллион еврони эвазига ўтган эди. Бу мавсумда 29 ёшли бельгиялик футболчи жароҳати туфайли кўплаб муаммоларга дуч келди ва Испания чемпионатининг атиги 5 учрашувида қатнашди ва 1 гол урди. Шунингдек, у Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги 3 учрашувда 1 та гол киритишга муваффақ бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz