Қайднома

Қидирув

“Сурхон” Жаҳонгир Меҳмоновнинг интервьюсига расмий муносабат билдирди

“Сурхон” Жаҳонгир Меҳмоновнинг интервьюсига расмий муносабат билдирди

  08.01.2021 21:50
  0
  342
“Сурхон” Жаҳонгир Меҳмоновнинг интервьюсига расмий муносабат билдирди

“2021 йилнинг 8 январь куни ўтган мавсум "Сурхон" таркибида тўп сурган Жахонгир Мехмонов sports.uz сайтига берган интерьвюсида "Сурхон" футбол клуби ҳақида бир қатор салбий фикрларни билдирган.  "Сурхон" футбол клуби футболчи Жахонгир Мехмонов билан боғлиқ қуйидаги фактларни маълум қилади:

- "Сурхон" футбол клуби 2020 йилнинг 6 январь куни футболчи Жахонгир Мехмонов билан 1 йиллик шартнома имзолайди. Ушбу шартноманинг 7.2 бандида "Иш берувчи чемпионат ўйинларини дастлабки 1-6 ўринларида якунласа, ишчига ўзи билан келишилган суммани" олиши ҳақида айтиб ўтилган. Лекин "Сурхон" мавсум якунида 12-ўринни эгаллади ва бу ўз-ўзидан англатадики футболчига ҳеч қанақа рағбатлантириш пули берилмайди.

Бундан ташқари футболчи Жахонгир Мехмонов ўзи билан тузилган меҳнат шартномасини охирига бажармади ва қўпол равишда бузди. Яни футболчи билан меҳнат шартномаси 30 ноябрь куни ўз ниҳоясига етиши кўрсатиб ўтилган. Лекин футболчи Суперлига 25 туридан ўрин олган "Металлург" билан учрашувдан сўнг, клуб билан Термиз шаҳрига қайтмасдан, ҳеч кимнинг руҳсатисиз ўз уйига Наманганга кетиб қолган.

Қолаверса, "Сурхон" жамоаси Термиз шаҳрида эмас Тошкент шаҳрида барча шароитларга эга меҳмонхонада истеқомат қилган.

"Сурхон" футбол клуби хабарларда келтирилаётган мазкур ҳолатларни рад этиб, Сизлардан аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда салбий фикр ва ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган ушбу мазмундаги  ёлғон маълумотларга  ишонмасликни сўрайди”, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.


Манба: “PFC SURKHON” OFFICIAL


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz