Қайднома

Қидирув

Фердинанднинг танлови - Грилиш

Фердинанднинг танлови - Грилиш

  09.01.2021 09:29
  0
  177
Фердинанднинг танлови - Грилиш

«МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд фикрича, жамоа мавсум якунида кетиши кутилаётган Поль Погба ўрнига Жек Грилишни олиши керак. «Йўқ, Погбанинг кетишидан умуман ажабланаётганим йўқ. Катта эҳтимолки, у ёзда клуб билан хайрлашади. Менимча, Погба ўрнини бемалол тўлдирадиган футболчи ўзимизда ҳам бор - бу Грилиш. Уни ёшлигидан яхши биламан. Олдин отаси билан доимий равишда шахсий ресторанимга келарди. Муҳими, Жек футболнинг чин шайдоси. Дейлик, машғулотларда қандай қаттиқ ишлашини кўп эшитганман. Хуллас, агар ихтиёр менда бўлганида, ҳеч иккиланмай айнан Грилишни сотиб олардим», - деди Фердинанд. Айтиш жоиз, Грилиш жорий мавсум «Астон Вилла»нинг 16та ўйинида қатнашиб, «ГолҚпас» тизими бўйича 15 очко йиғди (6та гол ва 9та самарали узатма).

Айтганча, Даррен Флетчер «МЮ»га қайт­ди. У Оле-Гуннар Сульшер бошчилигидаги мураббийлар штабида ишлайди. «Жамоага мураббий сифатида қайтганимдан хурсандман. Ишга киришиш онларини интиқ ҳолда кутяпман», - деди Флетчер.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz