Қайднома

Қидирув

Киносценарийга мос финиш

Киносценарийга мос финиш

  11.01.2021 09:09
  0
  311
Киносценарийга мос финиш

Бироз кечроқ бўлсада, Беларусь чемпионати-2020 финиши ҳақида алоҳида маълумот беришни лозим топдик. Ҳа, ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ва «Шахтёр» (Солигорск) клуби учун фантастик даражада яхши келган финиш хусусида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Ахир бутун мавсум якунланишига атиги 8 дақиқа қолган палла (!)да ҳам онлайн-турнир жадвалида БАТЭ пешқадамлик қилди ва охирида омад бу клубдан юз ўгириб, «Шахтёр» томон боқди. Шу аснода Беларусь Олий лигаси олтин медали БАТЭ қўйнидан «сирғаниб» Солигорск дружинасига ёпишди, гўё...

Ҳа, Беларус чемпионати Олий лигасининг якунланган мавсуми охирги туридан олдин ақлни шошириб қўядиган даражада интрига юзага келди. Турнир жадвалининг 29-турдан кейинги ҳолати бўйича кучли олтилиги қандай кўриниш олганига қараб ўзингиз баҳо беришингиз мумкин:

Энди охирги тур тақвими (ўйинлари)га қаранг:

***    Ўша вақтдаги пешқадам БАТЭ Минск «Динамо»сига қарши ўйнади. Бу ўйинда бир томон чемпионлик масаласини ҳал қилишга уринди, иккинчиси эса, кучли учликка кириб, совриндор бўлишга ҳаракат қилди.

***    Солигорскнинг «Шахтёр» клуби эса ўз майдонида турнир жадвалининг ўрталарида бораётган «Минск»ни меҳмон қилди.

***    Бир ёқда «Торпедо-БелАЗ» ва «Витебск» ўйини.

***    Иккинчи тарафда «Неман» Брестда «Динамо» меҳмони. Ҳар иккиси медалларга бирдек даъвогар эди.

Якунда нима бўлди? БАТЭ 90 дақиқа давомида маълум ташаббусга эришди, аммо Минск «Динамо»си дарвозасига йўл тополмади. Натижада чемпионлик тақдири «Шахтёр» ва «Минск» ўртасидаги ўйинда ҳал бўлди. Бу учрашувда ҳам сўнгги лаҳзаларга қадар кескин интрига сақланиб турди. Дейлик, асосий вақт, яъни 90 дақиқада кучлар тенг келди - 2:2. Чемпионликка даъвогар «Шахтёр» бу орада икки бора ҳисобда орқада бориб, мувозанатни тиклашга эришди. Якунда эса солигорскликлар ғалабани ўз томонларига оғдиришди, шунингдек, олтин медални ҳам. 90+2-дақиқада Роман Бегунов ҳисобни 3:2га етказган бўлса, 90+8-дақиқада Артём Архипов барчасига нуқта қўйди - 4:2 ва «Шахтёр» Беларуснинг янги чемпиони. Солигорск клубининг 15 йиллик танаффусдан кейин яна тахтга кўтарилганини ҳам алоҳида айтиш жоиз.

Аслини олганда, бу «Шахт­ёр» учун кутилган ғалаба бўлди. Зеро, жамоа 2010 йилдан буён барқарор равишда чемпио­натнинг кучли учлигидан жой олиб келаётганди: 6 марта 2-ўрин ва 4 марта 3-ўрин. «Шахтёр» шунингдек, Беларусь футболининг айни пайтдаги энг бой ва асосий клубларидан биридир. Барчаси «Беларуськалий» заводи билан алоқаларга боғлиқ. Тўғри, охирги мавсум жамоа учун унча яхши бошланмади: солигорскликлар дастлабки 4та ўйинда ҳаттоки, гол ура олишмади. «Шахтёр»нинг чемпионлик мавсумида кузатилган яна бир алоҳида жиҳат - бу голларни оппозицион кучлар (Светлана Тихановская ва Вероника Цепкало тарафдорлари) ишораси билан нишонлангани. Умуман олганда, президент­лик сайловларидан кейин Солигорск маълум муддат Беларусда бошланган норозилик намойишлари ўчоғига айланди.

Қолган медаллар учун кураш қандай тус олди? «Торпедо» сафарда «Витебск»ни мағлубиятга учратди (ҳал қилувчи гол финал ҳуштаги янграшига 5 дақиқа қолганида урилди) ва бронза медалини берадиган 3-ўринни сақлаб қолди. Брест «Динамо»си эса «Неман»ни енгиб, турнир жадвалида 4-қаторга кўтарилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz