Қайднома

Қидирув

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти?..

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти?..

  13.01.2021 04:30
  0
  208
“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти?..

Янги мавсум арафасида барча клубларда жузъий ўзгаришлар бўлишига кўникиб қолганмиз. Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Суперлиганинг ўтган мавсум натижаларидан келиб чиққан ҳолда мураббийлар штаби жамоанинг бир қатор чизиқларида янги ўйинчиларни кўрмоқчи. Шу боис айни пайтда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида мавсум олди йиғинини бошлаган бекободликлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутиляпти.

Хусусан, жамоанинг баъзи ўйинчиларига бошқа клубларга ўтишларига рухсат берилди. Жумладан, ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов ижара асосида “Турон” (Яйпан) жамоасига ўтди. Ўтган мавсум жамоа тўпурари бўлган истеъдодли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевга хориж клубларидан қизиқиш бўлаётганлиги бор гап. Айни пайтда музокаралар якунига етмаганлиги сабаб мазкур трансфер ҳақида кейинроқ аниқ маълумотларни берамиз.

Ҳимоя чизиғи вакиллари – Аббос Отахонов (эркин агент), Жасур Ўринов, ярим ҳимоячилар – Муҳаммад Исаев, Худойшукур Сатторов, ҳужумчи Муродбек Бобожоновга ҳам бошқа клубларда ўз омадлари синаб кўриш имконияти берилди. Сўнгги уч нафар футболчи билан “Металлург”нинг амалдаги шартномаси муддати ҳали якунланмаганлигини айтиб ўтиш лозим.

Ўз навбатида “Металлург” кўригида ҳам бир қатор истеъдодли ва тажрибали футболчилар бўлиб туришибди. Улардан кимлар билан шартнома имзоланишини тез орада расмий саҳифаларимизни кузатиб борсангиз билиб оласиз.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz