Қайднома

Қидирув

Лукакунинг голи «Интер» ни Италия кубогининг чорак финалига олиб чиқди

Лукакунинг голи «Интер» ни Италия кубогининг чорак финалига олиб чиқди

  13.01.2021 22:22
  0
  238
Лукакунинг голи «Интер» ни Италия кубогининг чорак финалига олиб чиқди

Италия кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда «Фиорентина» «Интер» га ютқазди. Учрашув Флоренциядаги “Артемио Франчи” стадионида бўлиб ўтди ва 2: 1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.

Ҳисобни 40-дақиқада «Интер» ярим ҳимоячиси Артуро Видал пенальтини аниқ амалга ошириб очди. Биринчи бўлим охирида ВАР «Фиорентина» ҳужумчиси Кристиан Куаменинг қўполлиги учун белгиланган пенальтини бекор қилди.

Иккинчи бўлимда Куаме ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимлар охирида «Милан» ҳужумчиси Ромелу Лукаку ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа «Интер» Италия кубогининг 1/4 финалига чиқди. Энди жамоа «Торино» ни 1: 0 ҳисобида мағлуб этган «Милан» билан ўйнайди.

Маълумот учун, 17 турда 37 очко тўплаган «Интер» А Серия турнир жадвалида «Милан» дан (40) кейин иккинчи ўринда бормоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz