Қайднома

Қидирув

Ўхшамаган трансфер учун эътироз

Ўхшамаган трансфер учун эътироз

  15.01.2021 14:14
  0
  342
Ўхшамаган трансфер учун эътироз

Европалик журналистлар «Антверпен» ҳужумчиси Дидье Ламкель Зени «Андерлехт» футболчиси Янник Болазининг (ҳозир «Эвертон» шарафини ҳимоя қиляпти) либосида кўриб қолишди. Табиийки, манзара дарҳол фотосуратга муҳрланди.

Дидье шу кўринишда машғулотга келганди, бироқ қўриқчилар уни қўйиб юборишмади, чунки бу ерга фақат асосий жамоа вакилларининг киришларига рухсат берилганди. Зе эса бир ой аввал «Б» жамоага ўтказилганди.

Гап шундаки, «Антверпен» Дидьенинг трансфери масаласида «Панатинаикос» билан келишолмаган, ушбу ҳолат футболчининг эътирозига сабаб бўлганди. Юнонлар Зени кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишни исташган, «Антверпен» эса дарҳол шартнома имзоланишини талаб қилиб, якунда музокараларни тўхтатди.

«Инстаграм»да кимдир Зенинг «Панатинаикос» либосидаги суратини ишлаган экан. Футболчи мазкур фотони ўз саҳифасига қўйиб, ижтимоий тармоқ орқали ҳам эътироз билдиришга улгурди.

Қаҳрамонимиз эски таниши - мураббий Ласло Беленининг ёнига қайтмоқчи. Улар 2017-2020 йилларда «Антверпен»да бирга ишлашган, Зе унинг қўл остида 10та гол урганди.

О.АТАБОЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz