Қайднома

Қидирув

Манджукич Россия грандларининг таклифларини рад этди

Манджукич Россия грандларининг таклифларини рад этди

  16.01.2021 06:30
  0
  409
Манджукич Россия грандларининг таклифларини рад этди

Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Манджукич Москванинг учта клуби га ўтишдан бош тортди, у «Милан»да ўйнамоқчи деб хабар беради журналист Николо Скира ўзининг твиттерда.

Хабарга кўра футболчига Россиядан ЦСКА, «Локомотив» ва «Спартак» клублари таклиф билан чиқишган. Қолаверса, хорватиялик ҳужумчига «Селта» ҳам шартнома таклиф қилган.

Манджукич Миланга кўчиб ўтишга яқин турибди. Форвард мавсум охирига қадар шартнома имзолаши мумкин. Хорватиялик ҳужумчи А Серияга қайтишни истамоқда.

Маълум бўлишича, 13 январь куни «Милан» раҳбарияти 34 ёшли футболчининг вакили билан учрашув ўтказган. Энди томонлар футболчининг шартномаси бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

Ҳозирда, «Ювентус» ва «Бавария» нинг собиқ ҳужумчиси Қатарнинг «Ал Дуҳаил» клуби билан 2020 йил 5 июлда шартномани бузганидан сўнг эркин агент бўлиб, турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz