Қайднома

Қидирув

“Металлург” машғулотларига “Спартак” ўйинчиси қўшилди

“Металлург” машғулотларига “Спартак” ўйинчиси қўшилди

  16.01.2021 11:35
  0
  180
“Металлург” машғулотларига “Спартак” ўйинчиси қўшилди

Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида янги мавсум тадоригини бошлаган Бекободнинг “Металлург” жамоаси йиғинига бир неча янги ўйинчилар келиб қўшилишди. Улар орасида Москванинг “Спартак” жамоаси собиқ ўйинчиси Евгений Макеев ҳам бор.

Чреповецклик 31 ёшли ярим ҳимоячи икки кун муқаддам Тошкентга етиб келди ва “Металлург” сафида машғулотларни бошлади. Евгений 2007 – 2017 йиллар оралиғида “Спартак” жамоаси таркибида тўп сурган. У москваликлар сафида 165 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 3 та тўп киритган. Россия Федерацияси чемпиони, икки марта кумуш медаль соҳиби бўлган. Евгений шунингдек, “Ростов”, “Сочи” жамоаларидаги мавсумлари билан ҳам мухлислар эътиборини қозонган. Ўтган мавсумни эса у учинчи двизион вакили – Москванинг “Росич”жамоаси таркибида ўтказди.

Макеевдан ташқари “Металлург” машғулотларига жамоанинг собиқ ўйинчилар Акбар Исматуллаев, Иван Нагаевлар қайтишди. Акбар ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан сўнг Таиланднинг “Бурирам” жамоаси билан шартнома имзолаганди. Хориждаги қисқа фаолиятидан сўнг жамоа сардори яна бекободликлар сафини тўлдирди. Иван Нагаев ҳам катта футболдаги илк қадамларини Бекободда ташлаган. У 2008 – 2010 йиллар оралиғида “Металлург” сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритган. Етакчи клублар, терма жамоа мураббийлари эътиборига тушган ва “Навбаҳор”, “Динамо”, “Локомотив”, “Бухоро” жамоаларида фаолият олиб борган. Нагаев ўтган мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бошлаганди.

“Металлург” машғулотларига келиб қўшилган таниқли футболчилардан яна бири Никита Павленкодир. Бу ўйинчини мухлислар Олмалиқнинг АГМК (2014-2016) таркибидаги иштироки орқали танишган. Никита охирги тўртта мавсумни Муборакнинг “Машъал” жамоаси сафида ўтказди.

Бундан ташқари Андрей Шипилов машғулотларга ўтган йили мамлакат биринчилиги ғолиби бўлган “Металлург” U 21 жамоасининг ҳам бир қатор ўйинчиларини жалб этган. Бугун бекободликлар илк кўрик учрашувини “Пахтакор” жамоаси ўринбосарларига қарши ўтказишади.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz