Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» «Андижон»ни мағлуб этди

Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» «Андижон»ни мағлуб этди

  16.01.2021 15:05
  0
  225
Ўртоқлик ўйини. «Навбаҳор» «Андижон»ни мағлуб этди

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Навбаҳор» ва «Андижон» жамоалари Наманганда ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди.

Юзлаб мухлислар қаршисида ўтган учрашувда Азиз Турғунбоев ва Ҳусайин Эргашбоев томонидан киритилган голлар «Навбаҳор»га ғалаба келтирди.

«Навбаҳор» ўйинни ёш футболчилар билан бошлади. Асосий таркибдан Азиз Турғунбоев ва Игорь Голбанлар ўйинни илк дақиқалардан бошлашди. Иккинчи бўлимда эса асосий таркиб майдонда ҳаракат қилди. Шунингдек, икки нафар сербиялик футболчилар ҳам иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди. Иккинчи бўлимда таркиб қуйидагича кўриниш олди:

Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Aзим Aҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Никола Тасич, Марко Путинчанин, Шерзод Ғуломжонов, Эҳсон Паншанбе, Aббос Ғуломов, Иван Соловьёв, Забиҳилло Ўринбоев

«Андижон»: Жавоҳир Қиличев, Жасур Раҳимов, Усмонали Исмоналиев, Миркомил Лоқаев, Абдувоҳид Ғуломов, Бахтиёр Қосимов, Камрон Саидазимов, Суннатилла Мамадалиев, Дониёр Абдуманнопов, Абдуғани Камолов, Жамшид Ҳомидов
Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Умрзоқов, Камрон Нажафалиев, Иброҳим Отахонов, Иброҳим Турғунбоев, Улуғбек Худойбердиев, Дилшод Баратов, Даврон Фарҳодов, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz