Қайднома

Қидирув

Месут Ўзил ва «Арсенал» шартномани бекор қилиш тўғрисида келишувга эришдилар

Месут Ўзил ва «Арсенал» шартномани бекор қилиш тўғрисида келишувга эришдилар

  16.01.2021 16:53
  0
  177
Месут Ўзил ва «Арсенал» шартномани бекор қилиш тўғрисида келишувга эришдилар

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил «канонирлар» билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида принципиал келишувга эришди, деб хабар бермоқда The Athletic. Манбада қайд этилишича, футболчи «Фенербахче» га ўтишга яқин турибди.

Аслида шартнома тугамагунча, ярим ҳимоячи 7,8 миллион евро ишлаб олиши керак эди. Аммо футболчи қишда клубни тарк этиш учун маошидан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, Ўзилнинг «Арсенал» билан тузган шартномаси июнь ойида тугайди. Немис футболчисининг маоши ҳафтасига деярли 395 минг еврони ташкил қилади. Ўзил Лондоннинг «Арсенал» жамоасида 2013 йил ёзидан бери ўйнаб келмоқда, аммо 2020 йил мартидан буён майдонга тушмаяпти.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz