Қайднома

Қидирув

Погба: “«Ливерпул» га қарши ўйин ҳақиқий жанг бўлади, аммо...”

Погба: “«Ливерпул» га қарши ўйин ҳақиқий жанг бўлади, аммо...”

  17.01.2021 12:00
  0
  237
Погба: “«Ливерпул» га қарши ўйин ҳақиқий жанг бўлади, аммо...”

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погба Англия Премер-лигасининг 19-турида «Ливерпул» га қарши ўйиндан нималарни кутаётганлари ҳақида ўртоқлашди.

“«Манчестер Юнайтед»ни ҳар доим катта ўйинлар кутиб туради, аммо «Ливерпул» га қарши ўйин бу ҳақиқий жанг ва биз буни биламиз. Биз хотиржам бўлишимиз ва концентрацияни йўқотмаслигимиз керак”, - дея Погбанинг сўзларидан иқтибос келтиради манкунианларнинг расмий “твиттер” саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премер-лигаси пешқадамлари “Ливерпул” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги учрашув 17 январь якшанба куни “Энфилд” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21: 30да бошланади.

Манкунианликлар 17 учрашувда 36 очко тўплаган ҳолда Англия Премер-лигаси турнир жадвалининг якка пешқадамига айланишди. Улар Юрген Клоппнинг шогридларидан уч очко олдинда боришмоқда (33).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz