Қайднома

Қидирув

Роналд Куман «Барселона» нинг қишда Эрик Гарсияни сотиб олмаслик қарорига муносабат билдирди

Роналд Куман «Барселона» нинг қишда Эрик Гарсияни сотиб олмаслик қарорига муносабат билдирди

  17.01.2021 14:32
  0
  253
Роналд Куман «Барселона» нинг қишда Эрик Гарсияни сотиб олмаслик қарорига муносабат билдирди

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман жамоанинг қишки трансферлар ойнаси вақтида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Эрик Гарсияни сотиб олмаслик ҳақидаги қарорига изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, “кўк-гранат” президентликка номзодлар футболчининг «шаҳарликлар» билан шартномаси тугагунига қадар кутишга қарор қилишди.

“Мен бир жойда ушбу қарордан норози эканлигимни ўқидим. Очиғи бундай эмас, ҳаммаси яхши, мен клубнинг ҳозирги чекловларини яхши биламан. Агар бунинг иложи бўлмаса, мумкин эмас. Биз таркибда бор ўйинчиларимиз билан давом этамиз”, - дея Куманнинг сўзларини келтиради Goal.

Маълум бўлишича, 20 ёшли футболчи шу ҳафта Каталония клуби вакиллари билан учрашди ва ниҳоят бўлажак шартнома шартларини келишиб олди. Хабар қилинишича, футболчи Испанияга имкон қадар тезроқ қайтишни ният қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz