Қайднома

Қидирув

Пиоли: “«Милан» Ибрагимовичсиз яхшироқ ўйнайди дейиш бемаънилик”

Пиоли: “«Милан» Ибрагимовичсиз яхшироқ ўйнайди дейиш бемаънилик”

  17.01.2021 20:20
  0
  135
Пиоли: “«Милан» Ибрагимовичсиз яхшироқ ўйнайди дейиш бемаънилик”

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 18-тур учрашувидан кутганлари билан ўртоқлашди. Шунингдек мураббий “россонерилар”нинг яқинда жароҳатини тиклаган ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг жамоада тутган ўрнига ҳам тўхталиб ўтди.

«Златан биз учун қанчалик муҳимлигини, унинг қанчадан қанча фойда келтиришини ҳаммамиз биламиз. Унинг соғайиб кетгани ва муаммоларни енгишга муваффақ бўлганидан жуда хурсандмиз. У аллақачон яхши холатга кириб улгурди ва ўйнашга тайёр эди. Аммо “Милан”нинг Ибрагимовичсиз яхшироқ ўйнаши бемаъниликдир. Шу билан бирга, кадрлар билан боғлиқ вазиятдан қатъи назар, натижаларга эришишимиз керак», - дея Пиолининг сўзларини келтиради SkySport Italia.

Малумот учун, «Милан» А Серия турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 17 учрашувда 40 очко тўплаган. Жамоа энг яқин таъқибчи «Интер»дан уч очко олдинда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz