Қайднома

Қидирув

Осиё чемпиони — АГМК футболчисига айланди

Осиё чемпиони — АГМК футболчисига айланди

  18.01.2021 21:00
  0
  281
Осиё чемпиони — АГМК футболчисига айланди

Олмалиқнинг АГМК жамоаси ўтган йиллар мобайнида «Металлург» шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи -  Аббос Отахонов билан шартнома имзолади. Мустаҳкам ва ишончли ҳаракатлари билан мудофаа чизиғида қурғонга айланадиган Отахонов эндиликда «кончилар» либосида АГМК шаънини ҳимоя қилади. Аббос Отахонов эркин агент сифатида жамоа билан 1 йиллик битимга имзо чекди.

Маълумот учун, Аббос Отахонов 1995 йили 25 август куни Фарғона вилоятида таваллуд топган.

«Пахтакор» академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Аббос Отахонов 2015 йилдан эътиборан катта футболда. Футболчи 2016 йилги мавсумни «шерлар» сафида ўтказиб, 10 ўйинда майдонга тушган. 2017 йилги мавсумда эса Отахонов «Навбаҳор» сафида элитада 17 беллашув ўтказган ҳамда 1 бор гол муаллифига айланган. 2018 йилдан эътиборан кетма-кет уч мавсумни «Металлург» сафида ўтказган Аббос Отахонов жами 78 ўйинда майдонга тушиб, 3 бор гол уришга муваффақ бўлган.

Аббос Отахонов 6 йиллик фаолияти давомида барча мусобақаларда жами 117 ўйин ўтказган ва 4та гол киритган.

Аббос Отахонов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 2018 йилги Хитойда ўтган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади.

Аббос Отахонов ҳимоя чизиғида ҳам ўнг қанот ва марказий ҳимоя нуқталарида ишончли ва барқарор ўйин кўрсатадиган иқтидор соҳиби.

«Янги жамоага янги мақсадларни кўзлаб ўтдим. АГМКда аҳил жамоа йиғилганини илк кундаёқ ҳис этиш мумкин. Юқори мақсад ва вазифаларни уддалаш ҳамда Осиё майдонларида муваффақиятли ўйнашни истайман. Менга билдирилган ишончдан хурсандман. Ўз ўйинларим билан жамоага фойда келтириш ва мухлисларни хушнуд этиш учун бор кучимни сарфлайман», - деди футболчи.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz