Қайднома

Қидирув

“Машъал” икки нафар легионер билан шартнома имзолади

“Машъал” икки нафар легионер билан шартнома имзолади

  19.01.2021 13:40
  0
  211
“Машъал” икки нафар легионер билан шартнома имзолади

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз таркибни кучайтириш мақсадида Нигерия фуқаролари бўлган  икки футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Нигериялик  хужумчи Самуэль  Онониву 1997 йил 10 февралда  Нигериянинг Кано шаҳрида таваллуд топган. Самуэль  Нигерия терма жамоасида ва Маврикий давлатининг Супер лига клублари “Силвестер” ва “Болтон Сити” жамоаларида тўп сурган. Мазкур футболчи билан “Машъал” жамоаси уч йиллик битимни имзолади. Шунингдек 1999 йил 12 сентябрда  Нигериянинг Лагос  шаҳрида таваллуд топган ярим ҳимоячи Укеме Уильямс ҳам эндиликда “Машаь” вакилига айланди. Уильямс  Нигериянинг  «Бендель Иншуренс» , «Эл-Канеми Варриорс», «Викки Туристс» ва «Аква Юнайтед» жамоаларида тўп сурган. 22 ёшли  футболчи “Газчи” лар уч йиллик шарнтома имзолади.  Эндиликда бу легионерлар “Машъал” шарафини ҳимоя қилишади.


Манба:  mashal.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz