Қайднома

Қидирув

Сергей Кучеренко: «Вилоят ҳокими клубдаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришини айтди»

Сергей Кучеренко: «Вилоят ҳокими клубдаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришини айтди»

  19.01.2021 19:25
  0
  175
Сергей Кучеренко: «Вилоят ҳокими клубдаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришини айтди»

Хабарингиз бор, куни кеча “Насаф” раҳбарияти Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қабулида бўлишди. Учрашув тафсилотлари ҳақида жамоа бош директори Сергей Кучеренко қуйидагиларни айтиб ўтди.

«Кеча клубимиз раҳбарияти, жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва бош ҳомийимиз “Шўртангаз кимё мажмуаси» директори Шуҳрат Асланов билан биргаликда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қабулида бўлдик. Юқори даражада ташкил қилинган учрашувда вилоят раҳбарлари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили Раҳмиддин Зикрияев, вилоят спорт қўмитаси, вилоят футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳам қатнашди. Йиғилишда «Насаф» футбол клубида йиғилиб қолган молиявий муаммолар ҳамда жамоа келажаги кенг муҳокама қилинди. Зоир Тоирович клубдаги  муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам беришини таъкидлаб ўтди. Жамоамизнинг тақдирига бефарқ бўлмагани учун вилоят раҳбариятига  ҳамда ҳар қандай вазиятда ҳам севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб турган содиқ мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман» — дейди Сергей Кучеренко.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz