Қайднома

Қидирув

Зидан: “Футболчилар кетишида мураббийни айблаш осон, аммо ундай эмас”.

Зидан: “Футболчилар кетишида мураббийни айблаш осон, аммо ундай эмас”.

  19.01.2021 22:30
  0
  207
Зидан: “Футболчилар кетишида мураббийни айблаш осон, аммо ундай эмас”.

«Реал Мадрид» бош мураббийи Зинедин Зидан клуби ўзгарганидан сўнг бошқа чемпионатларда ўзини яхши кўрсатадиган бир қатор футболчиларнинг “Реал”дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Хусусан, франциялик мутахассис ҳужумчи Лука Ёвич («Айнтрахт» га ижарага қайтарилган), ҳимоячи Серхио Регилон («Тоттенхем» га сотиб юборилган) ва ҳимоячи Ашраф Ҳакими («Интер» га сотилган) ҳақида гапирди.

«Мен ҳар доимгидек айбдорман. Мураббий айбдор деб айтиш осон. Бу «Реал» да қийин, мен бунга футболчилигимдаёқ амин бўлгандим. Футболчилар бу ерда қоладиган пайтлар ҳам бор. Ўйинчи  кўтарилиши ва ўзини намойиш қилиши керак бўлган пайтлар бор. Ёвични сотиб олиш - бу жуда яхши битим ва мен у учун хурсандман, шунинг учун бир кун у Мадридда ҳам шундай ўйнайди. Аммо бу клубда ва ундан ташқарида ўйнаш бошқача нарсалар. Луканинг келажаги бор ва у буни хали Мадридда кўрсата олади ва бу имконият ҳамма учун бир хилдир. Жамоада ҳар доим жуда кучли рақобат бор, лекин бунда мураббий айбдор эмас", - дея Зиданнинг сўзларини келтиради Марcа.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz